Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади

06.05.2020

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев 5 май куни карантин шароитини янада енгиллаштириш ва иқтисодий фаолиятни қайта тиклаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.

 

- Эпидемиологик вазият ижобий томонга ўзгарди, – деди Шавкат Мирзиёев, - Биз иқтисодиётимизда карантин режимини аста-секин юмшатмасак бўлмайди. Бу чекловлар иқтисодиётимиз ривожига ва аҳолимиз ҳаётига жуда катта салбий таъсир қилмоқда.

 

Шу муносабат билан ҳалқимиз, айниқса фермерлар ва тадбиркорларга қулайлик яратиш учун карантинни юмшатиш бўйича қадамларни ишлаб чиқиш лозим.  Ҳозирда фаолияти тикланган саноат, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларига қўшимча равишда хизмат кўрсатиш субъектлари ҳам босқичма-босқич ишга туширилиши белгиланди.  

 

Эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда, санитария талабларини белгилаган ҳолда, ноозиқ-овқат дўконлари, тиббий диагностика, такси хизмати, таъмирлаш, тикувчилик, маиший техника ва пойабзал тузатиш, сартарошхоналар фаолиятига рухсат бериш керак.

 

Стикерлар бекор қилиниб, шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади.

 

Коронавирус тўла бартараф бўлмагани сабабли, одамлар кўп тўпланадиган объектлар, жумладан, театр, концерт ва спорт заллари, тўйхоналар, жамоат транспорти бўйича чекловлар маълум муддатгача сақланиб қолади.

 

Республика комиссиясига хизмат кўрсатиш турларини қайси ҳудудларда ва қандай шартлар асосида йўлга қўйишни белгилаш топширилди.

 

- Вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тиклаймиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Корхоналар барқарор ишлаб кетиши учун уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тўқимачилик корхоналари халқаро биржа нархларига ўтади, бу хом ашё нархини 10%гача пасайтириш имконияти беради. 1 апрелга қадар ички бозорда сотилган пахта толаси учун якуний тўлов муддати 90 кундан 150 кунгача узайтирилди. Тўқимачилик корхоналари экспорт қилган маҳсулот республикадан чиқиб кетиши билан ҚҚС тўлиқ қайтарилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳар бир туман  ва шаҳарнинг карантин даражасини белгилаш, жойлардаги вазият ўзгаришига қараб, тезкорлик билан карантин даражаларини янгилаб бориш вазифаси қўйилди. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига 1 июнга қадар корхоналарга кўрсатиладиган ёрдам турлари ва миқдорини аниқлаб, ҳар бир корхона бўйича инқироздан кейинги чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топширилди.

 

Шунингдек, солиқ тушумларини таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Жорий йилнинг январь-апрель ойларида бу борадаги прогноз 102,7%га бажарилган.

 

Давлатимиз раҳбари томонидан аҳолини асосий турдаги маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш,  нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари белгиланди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2020-10-27
  • USD:10359.88 (+0.00) сум
  • EUR:12285.78 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум