Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Карантин даврида пенсиялар қандай етказилади

10.04.2020

Читать на русском языке

 

МБ карантин даврида пенсиялар қандай берилиши юзасидан тушунтиришни эълон қилди.

 

Пенсия тўлови учун қайдномалар пенсия олувчининг яшаш манзили бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан махсус дастур орқали Халқ банкининг тегишли филиалларига жўнатилади. Уларга асосан пенсия маблағлари филиалларга келиб тушади ва олувчиларга нақд шаклда тўлаб берилади – улар шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари ва қайдномага имзо қўйишлари лозим.

 

Карантин даврида Халқ банки томонидан пенсиялар пенсионерларнинг яшаш манзилига етказиб берилади. Агар фуқаро бу вақтда яшаш манзилида бўлмаса ва вақтинча бошқа ҳудудда истиқомат қилаётган бўлса, маблағлар Пенсия жамғармасига қайтарилади ҳамда тўланмай қолган ушбу маблағлар кейинги ойда қўшиб тўлаб берилади.

 

Агарда фуқаро вақтинча истиқомат қилиб турган манзилида вақтинча рўйхатда турган бўлса, у шу ҳудуддаги Пенсия жамғармасининг бўлимига пенсия тўловларини у вақтинча яшаб турган ҳудуд бўйича тўлов қайдномасига (манзилларини аниқ кўрсатган ҳолда) киритиш ва молиялаштиришни сўраб мурожаат қилиши мумкин.

 

МБ пенсия пулларини нақд шаклда олаётган пенсионерларга Халқ банкининг шахсий пенсия-овердрафт карталарини очиш ва келгусида пенсия маблағларини банк карталарига ўтказишни тавсия этади. Бу қулай:

  • пенсионер қаерда бўлишидан қатъи назар пенсия маблағлари ойнинг дастлабки кунларида тушади;
  • кейинги пенсия тўловигача пули тугаб қолган тақдирда, пенсионер ойлик пенсиясининг 50%игача фоизсиз овердрафт кредити олиши мумкин;
  • картадаги маблағларга йиллик 8% миқдорида даромад ҳисобланиши билан бир қаторда, уларни Халқ банкининг банкоматлари орқали фоизсиз нақдлаштириш мумкин.

 

 

Курс валют

2020-10-20
  • USD:10371.76 (+0.00) сум
  • EUR:12153.63 (+0.00) сум
  • RUB:133.19 (+0.00) сум