Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Касб хатоларидан суғурталаниш – нормал ҳолат

14.03.2018

Турли ҳужжатлар, эксперт хулосалари, қўлланмаларни тайёрлаш билан боғлиқ «интеллектуал меҳнат» хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари орасида касбий жавобгарликни суғурталашга талаб катта. Ушбу мақолада маҳаллий компанияларнинг тегишли таклифларини шарҳлаймиз.

 

«Kafolat» АЖ, «GrossInsurance» МЧЖ, «Alskom» АЖ, «Ўзагросуғурта» АЖ, «Ўзбекинвест» ЭИСМК мазкур сегментда энг фаол иш олиб бормоқда.

 

Бир нечта компания нотариуслар, риэлторлар, аудиторлар, баҳоловчилар, божхона брокерларига касбий суғурта хизматларини таклиф этмоқда. «Kafolat» АЖда – адвокатлар, тиббиёт ходимлари, суд бошқарувчилари, бухгалтерлар учун, «GrossInsurance» компаниясида – экспедиторлар учун, «Alskom»да – туризм компаниялари учун, «Ўзбекинвест»да солиқ маслаҳатчилари учун таклиф бор.

 

Моҳиятан олганда, касбий жавобгарликни суғурталаш – касб хатоларидан суғурталаниш бўлиб, у хатога йўл қўйиш оқибатида юзага келган зарарни қисқа муддатда учинчи тарафга қоплаб бериш имконини беради.

 

Суғурта компаниялари ҳар бир мижозга алоҳида ёндашишни афзал кўрадилар. Уларнинг ҳар бирида стандарт таклифлар тўплами бор, бироқ улар кўпинча музокараларни бошлаш учун асос бўлади. Якуний маҳсулот шартнома ва суғурта полисида қайд этилади.

 

Суғурта компанияси билан шартнома тузиш чоғида аввало қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

  • юзага келганда компания зарарларни қоплаш мажбуриятини олувчи суғурта ҳодисалари;
  • суғурта тўловлари ҳажми;
  • суғурта муддати.

 

Суғуртангиз қийматини ана шу таркибий қисмлар белгилайди. Суғурта компаниясидан қанча кўп олмоқчи бўлсангиз, суғурта полиси шунча қимматга тушади.

 

Бугунги кунга келиб касбий жавобгарликни суғурталаш полисларининг қиймати суғурта суммасининг 0,5-6%ини ташкил этади. 

 

Суғурта ҳодисаси содир бўлиши далили бўйича тузиладиган далолатнома суғурта товонини тўлаш учун асос бўлади.

 

Суғурта компаниясини танлаш чоғида товон тўлаш муддатига эътибор беринг. Аксарият ҳолларда у суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида далолатнома имзоланган пайтдан бошлаб 7 кундан 15 кунгача муддатни ташкил этади.

 

 

Олег Гаевой.

 

Курс валют

2018-12-04
  • USD:8314.85 (+15.65) сум
  • EUR:9408.25 (--3.04) сум
  • RUB:123.85 (--1.54) сум