Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Кичик бизнес ривожига нималар тўсқинлик қилмоқда?

25.03.2022

Читать на русском языке

Кичик бизнесдаги тўсиқлар сабабларини Молия вазирлиги ва ДСҚ тушунтириб берадилар. Улар тадбиркорлар орасида сўровлар ўтказиб, тегишли чора-тадбирларни кўрадилар.

 

– Пандемия даврида барча соҳаларни мушкул ҳолатдан чиқариш борасида қабул қилинган қарорлар ўз натижаларини берди, – деб таъкидлади Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирларини белгилаш борасида ўтказилган йиғилишда. – Дунёда рўй бераётган воқеалар ушбу натижаларга салбий таъсир кўрсатмаслиги учун муайян чора-тадбирларни белгилашимиз лозим. Айниқса, тадбиркорлар учун шарт-шароитларни яратишимиз ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз даркор, – деди давлатимиз раҳбари.

 

Молия вазирлиги ва ДСҚ мутахассисларининг таъкидлашича, бизнес ривожи нафақат тадбиркорларнинг қобилиятларига, балки бошқа омилларга ҳам боғлиқдир. Давлат иштироки ҳам бизнес ривожига тўсқинлик қилаётган салбий омилларни таг-томири билан йўқ қилишга хизмат қилади.

 

Молия вазири Тимур Ишметовнинг айтишича, солиқ маъмуриятчилигига ўзгартиришлар киритилиши зарурат бўлган тақдирда, бу-бир неча ойга ёки кейинги йилга кўчирилади. Солиқ қўмитаси билан биргаликда тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш учун сўровнома ишлаб чиқилмоқда ҳамда Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси уларга қандай кўмак кўрсата олиши мумкинлиги аниқлаштирилмоқда.

 

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўз ваколатлари доирасида бизнесга оид муаммоларни ўрганиб чиқиш учун фокус-гуруҳлар ташкил этилади.

 

Ҳар қандай тадбиркор Молия вазирлиги ва ДСҚ томонидан ўтказиладиган сўровларда иштирок этиш орқали фокус-гуруҳга кириши мумкин. Шуниси муҳимки, сўровлар мавзуси тадбиркорлар томонидан белгиланади.

 

Молия вазирлиги томонидан ташкил этилган божхона соҳасидаги муаммолар бўйича фокус-гуруҳ 24 мартдан ўз фаолиятини бошлайди.