Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Кичик саноат корхоналарида бизнесга юридик хизмат кўрсатилади

23.08.2017


Пойтахт ҳокимияти хузуридаги бинолардан фойдаланиш департаменти 22 август куни матбуот анжумани ўтказди. Тадбир Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналари (КСЗ) фаолияти, резидентлар учун шарт-шароитлар, фойдаланилмаётган давлат мулкларини ижарага олиш ёки харид қилиш мавзуларига бағишланди.

 

Тошкентда собиқ саноат объектларининг фойдаланилмаётган майдонлари базасида 7 та кичик саноат зоналари ташкил этилди. Резидентларга тақдим этилаётган имтиёзлар, преференциялар ҳақида мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

Технопарклар ўрнида 3 та кичик саноат зоналари ташкил этилди:

 

  • Сергели КСЗ, 93 та резидент рўйхатдан ўтказилган;
  • Юнусобод КСЗ – 112;
  • Яккасарой КСЗ – 301.

 

Президентнинг 18.05.2017 йилдаги ПҚ–2973-сон қарори билан Тошкентда яна 4 та кичик саноат зоналари ташкил этилди:

  • Олмазор КСЗ – умумий майдони 14 га дан ортиқ бўлган «Оникс» саноат ишлаб чиқариши негизида;
  • Мирзо Улуғбек КСЗ – Тошкент трактор заводи негизида – майдони 39 га атрофида;
  • Чилонзор КСЗ - «Совпластитал» ҳамда «Реле ва автоматика» ишлаб чиқариши негизида  – майдони 10 га дан ортиқ;
  • Бектемир КСЗ – Мотор заводи негизида – майдони 29 га.

 

Департамент директори ўринбосари Бадриддин Файзуллаевнинг таъкидлашича, келгусида КСЗни шаҳарнинг барча туманларида очиш режалаштирилган. Бу янада кўпроқ тадбиркорларга ўз бизнесини имтиёзли шароитларда ривожлантириш учун имкон яратади. 2018 йилда Шайхонтоҳур ва Бектемир туманларида иккита КСЗни очиш бўйича таклифлар тайёрланган.

 

– КСЗга кириш тартиб-таомили оддий. Тадбиркор бевосита дирекцияга ёки Давлат мулкини ижарага бериш марказига мурожаат этиши мумкин, – деди «Яккасарой кичик саноат маркази» ДУК директори Рустам Нуралиев.

 

Ижарага тақдим этилаётган бинолар билан танишгандан сўнг тадбиркор, Марказ ва КСЗ дирекцияси ўртасида уч томонлама ижара шартномаси тузилади. Тадбиркор 2-3 ҳафта ичида резидентга айланиши мумкин, башарти инвестиция ва экспорт мажбуриятлари бўйича мезонларга мос тайёр бизнес-режаси бўлса. КСЗда юридик бўлим фаолият юритади, у бизнесни рўйхатдан ўтказиш, турли рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларида бепул маслаҳатлар тақдим этишга тайёр. Дирекция ишлаб чиқаришни барча зарур коммуникация воситалари билан таъминлашга кўмаклашади.

 

– КСЗда биноларни ижара берувчи Давлат мулкини ижарага бериш маркази бўлгани боис, биз – балансда сақловчилармиз холос, буюртманинг қондирилиши ҳақидаги узил-кесил қарор Марказ томонидан қабул қилинади. Табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам вужудга келиши мумкин. Агар ишлаб чиқариш зарарли бўлса, алоҳида рухсат берувчи ҳужжатлар керак бўлади. Рўйхатдан ўтишни яна бир ҳолат кечиктириши мумкин — бу битта майдонга КСЗнинг бир нечта иштирокчиси талабгор бўлиши. Бундай ҳолатда тендер ўтказилади.

 

Бадриддин Файзуллаев пойтахтимиздаги фойдаланилмаётган давлат биноларини ижарага олиш ва харид қилиш имкониятлари тўғрисида сўзлади.

 

– Департамент мазкур мақсадларга йўналтирилган бинолар ҳақида ҳар ойда ҳисобот беради. Уни Давлат рақобат қўмитасининг сайтидан топиш мумкин. Биноларни ижарага олиш ёки сотиб олиш бўйича тадбиркорларнинг аризаларини мазкур қўмита қабул қилади. Ариза берувчининг инвестиция мажбуриятларини бажариш бўйича прогнозлари акс эттирилган бизнес-режа ҳисобга олинган аризалар қабул қилинади.

 

Саида Жонизоқова,

мухбиримиз. 

 

Курс валют

2017-11-21
  • USD:8085.11 (+15.82) сум
  • EUR:9487.07 (+83.93) сум
  • RUB:136.65 (+0.39) сум
Общество с ограниченной ответственностью ООО «Toprint» Мирабадского района г. Ташкента, (ИНН 206957405) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
2 110 000 000 сумов до 594 387 000 сумов.