Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Коммунал хизматлар ҳақини тўламаслик қандай оқибатларга олиб келади?

24.07.2018

Читать на русском языке

Кейинги йилда қонун ҳужжатларига коммунал хизматлар истеъмолчиларининг тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир янги нормалар киритилди. Бундан тегишли хизматларнинг эслатишига ўрин қолдирмай, ўз вақтида тўлаш керак деган хулоса чиқариш мумкин.

Барча янгиликлар, шу жумладан Мажбурий ижро бюросига (бундан кейин – Бюро) электр энергияси, газ, совуқ сув ва сув чиқариш ҳақини тўлаш бўйича қарздорликларга қарши курашиш ваколатларининг берилиши ҳамма истеъмолчилар хизматлар ҳақини ўз вақтида тўлашини кўзлайди.

Давлат коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида тўланишини рағбатлантиради. Жисмоний шахслар тўлов кунидан бошлаб ўн икки ойдан ошмайдиган давр учун аванс тариқасида тўлаган коммунал хизматлар ҳақи тегишли тарифлар ошган тақдирда қайта ҳисоб-китобдан озод қилинади.    

Электр энергияси истеъмолчиларининг тўлов интизомини мустаҳкамлаш учун электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматик тизими ҳамда олдиндан тўлов функциясига эга ҳисоблагичлар жорий этилмоқда. Жорий этилган қоидага кўра, 2018 йил 1 январдан бошлаб сув таъминоти ва сув чиқариш хизматига 100%лик олдиндан ҳақ тўланади.

Шундай қилиб, коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида тўланмаса, бу қандай оқибатларга олиб келади? Дастлаб қуйидаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, жавобни жадвалда баён этдик:

Қарздорликларга қарши курашишга доир нормалар

Қуйидагилар учун ҳисоб-китоб қилишда нормаларнинг амал қилиши:

электр энергияси

совуқ сув ва сув чиқариш

газ

иссиқ сув ва иситиш

маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш

Хизматлар ҳақини ҳар ойнинг 10-санасигача тўлаш талаби

Ўтган ойда фойдаланилган ҳажм ҳақини ушбу муддат доирасида тўлаш зарур. Истисно – 100% олдиндан тўлов функциясига эга ҳисоблагичлар ўрнатилган истеъмолчилар

Кейинги ой учун олдиндан тўлов ушбу муддат доирасида тўланган бўлиши керак

Ўтган ойда фойдаланилган ҳажм ҳақини ушбу муддат доирасида тўлаш зарур

Ўтган ойда фойдаланилган ҳажм ҳақини ушбу муддат доирасида тўлаш зарур 

Ўтган ойда тақдим этилган хизматлар ҳақини ушбу муддат доирасида тўлаш зарур 

Тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади (ҳар ойнинг 10-санасидан кейин)

100% олдиндан тўлов функциясига эга ҳисоблагичларга эга бўлмаган истеъмолчилар учун амал қилади

Амал қилади

Амал қилади

Амал қилади

Агар тегишли хизматларни кўрсатиш шартномасида шу назарда тутилган бўлса, амал қилади. Бундай ҳолларда пеня миқдори ҳам шартномада белгиланади

1.05.2018 йилдан барча фойдалана оладиган қарздорлар, ш.ж. етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар ҳақидаги маълумотлар базасига киритилади.

Унга киритиладиган шахслар қуйидаги ҳуқуқлардан маҳрум этилади:
а) йирик битимларни амалга ошириш (бу ерга қаранг);
б) алоҳида турдаги:

  • молия-кредит хизматлари;
  • халқаро йўловчи ташиш хизматлари;
  • давлат хизматларидан фойдалана олмайдилар

Амал қилади, ҳар ойнинг 11-санасидан бошлаб ҳар куни хизматни етказиб берувчи томонидан қарздорларнинг рўйхатлари шакллантирилади ва Ягона электрон идоралараро тизим орқали Бюрога топширилади. Истеъмолчи базага киритилгандан кейин беш кун муддатда Бюро қарздорликни қоплаш зарурлиги ҳақида хабар беради

Амал қилади, қарздор қарзни қоплаш мажбурияти юклатиладиган суд қарори чиқарилганидан кейин базага киритилади 

Действует, должник попадает в базу после решения суда обязывающего его погасить задолженность

Манзил бўйича прописка қилинганларнинг солидар жавобгарлиги.

Бюро қарздорлик мавжудлиги ҳақида хабар қилган пайтдан бошлаб 15 кун ўтгач, истеъмолчиларга етказиб берилган энергия ресурслари учун қарзларни ҳар ойда истеъмолчилар – солидар жавобгарларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобрақамларидан сўзсиз тартибда ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эга. Ҳисобдан чиқариладиган сумманинг энг юқори миқдори ЭКИҲнинг 2 бараваридан ошиши мумкин эмас.

Вояга етган жисмоний шахснинг солидар жавобгарлиги у прописка қилинган пайтдан бошлаб юзага келади ва турар жой майдонидаги пропискадан чиққунча амал қилади

Бюро қарздорлик тўғрисида огоҳлантирган пайтдан бошлаб 5 кун ўтгач амалга оширадиган чора-тадбирлардан бири сифатида амал қилади

Назарда тутилмаган, бироқ етказиб берувчи қарздорликни суд орқали ундириб олиши мумкин

Назарда тутилмаган, бироқ компания қарздорликни суд орқали ундириб олиши мумкин

Тўлов ҳужжатлари бўйича ҳақ тўланмаганда ресурсларни (хизматни) етказиб беришни тўхтатиб қўйиш,  узатиш тизимларидан узиб қўйиш

Бюро қарздорлик тўғрисида огоҳлантирган пайтдан бошлаб 5 кун ўтгач амалга оширадиган чора-тадбирлардан бири сифатида амал қилади. Узиб қўйиш, одатда, охирги чора сифатида қўлланилади

Иссиқ сув етказиб берилиши бўйича амал қилади. Огоҳлантирилгандан кейин 7 кун ўтгач узиб қўйилади

Амал қилади

Қарздорлар рўйхатида бор-йўқлигингизни Бюро сайтидаги интерактив хизматдан фойдаланиб текшириб кўришингиз мумкин.

Қарздорлар орасида ўз хатти-ҳаракатларини хизматлар тўлиқ етказиб берилмаганлиги ва уларнинг сифати лозим даражада эмаслиги билан оқламоқчи бўлганлар кўп топилади. Шуни назарда тутиш лозимки, қонун ҳужжатлари ва қоидалар нафақат хизматларни етказиб берувчилар, балки истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади. Коммунал хизматларни етказиб берувчиларга нисбатан эътирозларни улар юзага келиши билан қисқа муддат ичида ёзма шаклда билдириш ва уларнинг бартараф этилишига ёхуд бошқа қонуний қарорлар қабул қилинишига эришиш даркор. Индамай туриб, хизматлар ҳақини тўлашдан ўзбошимчалик билан бош тортиш қарздорлик юзага келишига сабаб бўлади, уни эса барибир тўлашга тўғри келади.

Асоссиз ҳисобланмалар юзасидан хизматни етказиб берувчига, у электр энергияси, совуқ сув, сув чиқариш ва газ билан боғлиқ бўлса – Мажбурий ижро бюросига ҳам эътироз билдириш зарур.

                                                                                     Олег Гаевой.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум