Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как Курбан-Хайит влияет на расчет рабочего времени в 2020 году – читать на buxgalter.uz Как расплатиться с оператором ЭСФ на «картотеке» или сменить его – читать на buxgalter.uzМеняется регулирование внешнеторговых операций – читать на buxgalter.uzМожно ли уволиться прямо «из отпуска»? – читать на buxgalter.uz

Компания учун бошқарувчилар қандай тайёрланади

26.06.2020

Читать на русском языке

Компаниянгиз фаолияти самарадорлигини оширмоқчимисиз? У ҳолда «Norma» ПРМнинг «Бошқарув ҳисоби» янги онлайн-курси тингловчилари қаторига қўшилинг. Машғулотлар 1 июлдан бошланади. Курснинг мувофиқлаштирувчиси, холдинг компанияларида бошқарув ҳисоби соҳасида 10 йиллик иш тажрибасига эга бўлган мутахассис Светлана Королёва у ҳақда батафсил сўзлаб берди.

 

– Замонавий бизнес-бозор жадал ўзгармоқда. Инвесторлар ва бизнес эгалари ўз компаниялари бошқарувини ишониб топшира оладиган CIMA даражасидаги профессионалларни изламоқдалар.

 

«Бошқарув ҳисоби» курси – бошқарув ҳисоби асосларини ўргатувчи илк босқич бўлиб, келгусида CIMA дастурлари бўйича таълим олиш учун база ҳисобланади.

 

«Norma» компанияси илк бор ўз тингловчиларига масофадан туриб онлайн режимда «Бошқарув ҳисоби» курсида таълим олиш имконини тақдим этмоқда.

 

Таклиф этилаётган курс нафақат бошқарув ҳисоби соҳасида назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга бўлишда, балки имтиҳонни муваффақиятли топшириш учун уларни тизимлаштиришда ҳам ёрдам беради. Курс харажатларни таҳлил қилиш ва бошқариш, нарх белгилаш стратегиясини шакллантириш, инвестициявий ечимларни баҳолаш кўникмаларига эга бўлишда ёрдам беради.

 

«Бошқарув ҳисоби» курси молия ва бошқарув соҳасидаги мутахассисларга мўлжалланган. Улар самарали бошқарув ечимларини қабул қилиш учун молиявий ахборотдан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишни истайдиган компанияларнинг молиявий директорлари, топ-менежерлари, бошқарув ҳисоби бўйича мутахассислар, компания раҳбарлари ва бош бухгалтерлардир.

 

Ўзим ҳам илгари 10 йилдан ортиқ бош бухгалтер бўлиб ишлаганман, таълим курслари, ш.ж. «Бошқарув ҳисоби» курси бошқарув ҳисоби соҳаси мутахассиси бўлиб етишишимга имкон берган. Молиявий директор лавозимида ишлаб, CIMA курслари туфайли компанияларда бошқарув ҳисоби тизимини қуришга доир халқаро тажрибани ўрганиш имконига эга бўлганман.

 

– Нима сабабдан бундай тайёргарлик кўрмаган мутахассислар ушбу босқичдан ўтишлари муҳим деб ҳисоблайсиз?

 

– Афсуски, бугунги кунда бошқарув ҳисоби асосларидан бехабар бўлган турли даражадаги раҳбар ва мутахассисларни кўп учратиш мумкин. Бу қабул қилинаётган қарорлар тезлиги ва сифатига, бунинг натижасида компаниялар бизнеси ривожига салбий таъсир кўрсатади.

 

Курсда компания харажатлари ва пул захираларини қандай қилиб самарали бошқариш, бюджетлаш, нархни белгилаш, инвестиция лойиҳаларини баҳолаш ҳақидаги ва бошқа кўплаб мавзуларни ёритамиз.

 

Эгалланган билим ва кўникмалар, уларнинг амалиётда муваффақиятли қўлланилиши компанияларингиз фаолият самарадорлигини оширишга имкон беради.

 

– Ўқиш самарали бўлиши ва натижа беришига қандай кафолатлар бор?

 

– Курсни тингловчиларига сифатли билим беришни мақсад қилган «Norma» компанияси ташкил этганининг ўзи кафолат ҳисобланади. Ушбу фанлар бўйича 15 йилдан буён таҳсил бериб келаётган мутахассислар курсда дарс берадилар. Барчамиз амалиётчи эканимиз, нуфузли ташкилотларда мутахассислигимиз бўйича ишлаётганимиз ҳам муҳим аҳамиятга эга.

 

«Бошқарув ҳисоби» курсида таҳсил олган тингловчиларимиз CIMA курсларида ўқишни давом эттириш истагини билдиришларига умид қиламан, «Norma» компанияси 2020 йилдаёқ уларни ташкил этишни режалаштирмоқда.

 

– Ўқиш кутилган натижани бериши учун нима қилиш керак?

 

– Курс тингловчиларининг ўзи билимга чанқоқ, фаол ва интилувчан бўлиши керак. Биз эса ўз навбатида ўқув курси давомида уларни сифатли ўқув материали билан таъминлашга, қизиқарли вебинарлар ташкил этишга ва малакали маслаҳатчилар ёрдамини тақдим этишга ваъда берамиз.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_