Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Конституция – бахтимиз қомуси

07.12.2018

Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Уларнинг бирида, “Агробанк” АТБ бош офисида Norma портали мухбири ҳам иштирок этди.

 

Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган ҳуқуқий ҳужжатдир. Яратилаётган бошқа қонунлар конституциявий меъёрларга асосланади, меъёрий ҳужжатлар ҳам шу асосда ишлаб чиқилади.

 

Бош қомусимизда жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиши ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлар белгилаб берилганлиги билан ҳам янада аҳамиятлидир.

 

Жорий йилнинг 7 декабрь куни “Агробанк” АТБнинг бош офисида Конституциямиз қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан “Бахтимиз қомуси ва ободлик дастури” мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

 

Унда банк Бошқаруви аъзоси, Юридик департамент директори Ж.Саипов ва Ўзбекистон Республикаси Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, юридик фанлари доктори Ш.Файзиев сўзга чиқди.

 

Тадбирда қайд этилганидек, дунёдаги ривожланган демократик давлатларда ҳеч бир шахс, фуқаро ўз ижтимоий-шахсий ҳаётини, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни миллий Конституциясиз тасаввур қила олмайди. Унда инсон ҳақ-ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати энг олий қадрият, деб белгилаб қўйилган ва инсон манфаатлари учун хизмат қилади.

 

Чунки, ҳар бир шахс кундалик ҳаётида Конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларига бевосита мурожаат қилади ҳамда ушбу асосий Қонунга олий юридик ҳужжат сифатида қарайди.


Реклама ҳуқуқи асосида.

 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-12-18
  • USD:8325.59 (+12.95) сум
  • EUR:9413.74 (--42.72) сум
  • RUB:124.70 (--0.52) сум