Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как поменять систему оплаты труда на предприятии Меняется процедура выдачи чека онлайн-ККТ при расчетах «пластиком». Как подготовиться Что делать, если выходят системные ошибки в Расчете по НДС Как купить и зарегистрировать в налоговых органах онлайн-ККМ или виртуальную кассу Какие 19 услуг можно получить от таможенников через ЕПИГУ

Конституция куни арафасида 104 нафар маҳкум афв этилди

08.12.2020

Читать на русском языке

 

Конституция қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Президент томонидан “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Жами 104 нафар фуқаро афв этилди, шу жумладан:

  • 6 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди;
  • 50 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди;
  • 7 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди;
  • 41 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

 

Афв этилганларнинг 13 нафарини чет эл фуқаролари, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 1 нафарини аёл ҳамда 21 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

 

Афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.