Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет размещение рекламы в Инстаграме Как рассчитать среднемесячную зарплату бухгалтера-совместителя Внимание! До конца года проверьте штатное расписание и изменения по зарплате Как рассчитать и уплатить налог на воду по итогам года

Корхонага тажрибали HR-менежер керак бўлса

16.11.2018

Читать на русском языке

Сўнгги пайтларда «HR-менежер» атамасидан фойдалана бошладик, мамлакатимиз учун янги бўлган ушбу касб эгаларига талаб ҳам пайдо бўлди. Бироқ ҳатто тажрибали кадрлар агентлиги ҳам бундай мутахассисни топиши маҳол.

 

Normа портали мухбири Олег Гаевой «Баланс плюс» консалтинг компанияси директори Ольга Игамратова билан биргаликда мавжуд вазиятни ўрганишга уриниб кўрди. 

 

Кадрлар билан ишлаш ҳамда воқелик

 

Ходимлар ишини юритувчи хизмат барча корхоналарда мавжуд деб бўлмайди. Бошланғич ривожланиш босқичидаги кичик корхоналар одатда компаниядаги ходимларни бошқариш масалалари билан шуғулланувчи алоҳида тузилмага ва ҳатто ходимга эга бўлмайди. Улар кадрлар ишини юритишни бухгалтерияга ишониб топширадилар, ходимлар билан ишлашнинг бошқа йўналишлари – танлаб олиш, мослаштириш, ривожлантиришни буткул истисно қиладилар ёки бу жараёнларни ўз ҳолига ташлаб қўйган бўладилар. Бироқ корхона бирмунча оёққа туриб олгач, раҳбарият тегишли хизматни ташкил этиш ҳақида ўйлаб қолади.  

 

Ривожланишнинг мазкур босқичида корхонага нималар кераклигини қандай билиб олиш мумкин? Экспертлар кадрлар масаласини ҳал қилишга муҳим бизнес-жараёнлардан бири каби муносабатда бўлишни тавсия этадилар. Компаниянинг келажаги ҳам кўп жиҳатдан ана шу танловга боғлиқ эканлигини ёддан чиқармаслик лозим. Юқори малакали мутахассислар қадрига етган, улар ҳақида кимдир қайғурадиган ташкилотлардагина кўп йил ишлайдилар.

 

Кадрлар ишини юритувчи мутахассис керак бўлса, аслида айнан уни излаш керак – бу арзонга тушади. Одатда буйруқлар ўз вақтида тайёрланиши ва корхонада меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий талабларига риоя этилишини таъминловчи ходимнинг иш ҳақи ходимлар сонига қараб 2-4 млн сўмдан ошмайди.

 

Агар тадбиркор мазкур ходим жамоани жипслаштириши, дам олишни ташкил этиши керак деб ҳисобласа – бу бошқа мутахассис бўлади, меҳнатга ҳақ тўлашнинг самарали тизимини жорий этиши керак деб билса – бу учинчи вариант саналади. Иккала ҳолатда меҳнат ҳақи, ишлар ҳажми ва ходимнинг қай даражада малакали эканлигига қараб, 5 млн сўм атрофида бўлади.

 

Тўртинчи вариант – 5 млн сўмдан 10 млн сўмгача маош оладиганлари ҳам бор. Бу юқорида тавсифланган барча йўналишлардаги ишларни эплай оладиган мутахассисдир. Ушбу вазифаларнинг барчасини бир ўзи уддалайди деб ўйлаш хато бўлади. Ҳаммаси корхонадаги ходимларнинг умумий сонига боғлиқ. Жамоа қанчалик катта, раҳбариятнинг ходимлар билан ишлаш бўйича режалари қанчалик кўп бўлса, НR-менежерга шунча кўп ёрдамчи керак бўлади. У бошчилик қиладиган махсус бўлинмани ташкил этиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрган маъқул.     

 

Кадрлар билан ишловчи қандай ходим талабгир саналади?

 

Айни пайтда кадрлар билан ишловчи, турли хил малакага эга мутахассисларга талаб сақланиб қолмоқда. Бироқ сўнгги пайтда истиқболни кўзловчи компаниялар сони ортгани сайин айнан НR-менежерларга талаб ошмоқда. 

 

Бир неча йил аввал бизнесни ривожлантириш учун нима муҳимроқ, деган саволга тадбиркорлардан деярли бир хил: «солиқ имтиёзлари», «преференциялар», «арзон нархдаги хом ашё» қабилидаги ёки шунга ўхшаш жавоб олиш мумкин эди. Ҳозир кўпроқ «мутахассислар» деган жавобни эшитаяпмиз.

 

Фақат қудратли ва барқарор асосий кадрлар таркибига эга компания янги сотиш бозорлари учун кураша олишини тобора англаб етмоқдалар. Шу билан бирга мутахассисларни қандай қилиб ушлаб қолиш масаласи долзарб тус олмоқда. Катта иш ҳақи бунга имкон берадиган омиллардан бири, холос.

 

Маҳаллий тадбиркорлар Япониянинг кадрлар билан ишлаш тажрибасини кўпроқ қўлламоқдалар, у ерда компанияга келган киши унда бир умр ишлаши керак деган фикр ҳукмрон. Бундай ёндашув жамоанинг фаровонлиги ҳақида қайғурадиган махсус бўлинмалар ташкил этишни талаб қилади. Булар айнан ўша НR-менежерлар хизматидир.

 

Яқинда «Баланс плюс» консалтинг компаниясига етарлича муваффақиятли фаолият юритувчи ишлаб чиқариш компанияси раҳбари мурожаат қилди. У вақтинча молиявий қийинчиликларга дуч келиб, иш ҳақини ўз вақтида тўлай олмаган. Бухгалтерларни излаб келган. Раҳбарларнинг хатолари боис компания бухгалтериясида ҳисоб-китоб ишлари издан чиққан. Бош бухгалтернинг бўлинмалар бирламчи ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этишини сўраб қилган илтимосларини раҳбарият инобатга олмаганлиги боис ишдан кетган. Унинг ўрнига тайинланган, илгари бош бухгалтер ўринбосари бўлиб ишлаган «в.б.» ҳам кўп ўтмай кетиб қолган. Раҳбарият унинг ишлашга қийналаётгани ҳақидаги тушунтиришларига қулоқ солмаган, махсус курсларда малака ошириш ҳақидаги илтимосини қўллаб-қувватламаган. Бухгалтер хатога йўл қўйгани сабабли кейинчалик жавобгарликка тортишларидан чўчиб, кетишга қарор қилган.   

 

«Баланс плюс»да муаммо ечимига комплекс ёндашишни таклиф этдилар. Бухгалтерия ва НR-менежер учун янги ходимларни танлаб бердилар. НR-менежер аввал тартибсизликларнинг сабабини аниқлаб, раҳбариятга амалий чоралар режасини таклиф қилди. Бугунги кунда компаниянинг ишлари юришиб кетди, ходимлар ҳам бажонидил ишламоқдалар. Хусусан, НR-менежернинг ташаббусига кўра бухгалтерлар малака ошириш курсларида ўқиш имконига эга бўлдилар, улар учун зарур адабиётлар ва касбга оид мавзудаги даврий нашрлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг маъумотлар базаси олиб берилди. Раҳбарият назоратни қўлга олгач, барча бўлинмалар бухгалтерияга зарур бўлган бирламчи ахборотни ўз вақтида тақдим этадиган бўлди. Энди бутун жамоа муносиб иш ҳақи олибгина қолмай, корпоратив ва маданий тадбирларда ҳам қатнашмоқда.

 

Ривожланиш йўлида кўпгина қийинчиликларга тўқнаш келган ва хатоларга йўл қўйган тадбиркорлар бугунги кунда НR-хизматнинг аҳамиятини англаб, уни жорий этишга шошилмоқдалар. Ёрдам сўраб кадрлар агентликларига мурожаат қилмоқдалар. Буюртманома расмийлаштираётганда кўпинча ушбу ихтисослик бўйича иш тажрибасига эга НR-менежерни ишга қабул қилмоқчи эканликларини кўрсатмоқдалар. Аммо, бундай мутахассисларни қаердан топиш мумкин? Ҳамма гап шунда.

 

НR-мутахассисларни қаердан топиш мумкин

 

Иш тажрибасига эга НR-мутахассисни излаётган тадбиркорларга бундай кадрларни тайёрлаш ва тарбиялаш кераклигини тушунтирамиз. Тажрибали мутахассисни топиб беришни талаб қилаётганларнинг узоқ кутишларига тўғри келади, уларда бу ўрин анча вақт бўш туриши тайин.

 

Гап шундаки, бугунги кунда мамлакатимизда иш излаётган тажрибали НR-менежерлар деярли йўқ. Мавжуд касб усталарига талаб жуда катта, улар бармоқ билан санарли. Бошқалари эса ҳали бу даражагача ўсиб улгурмаган. Бундай хизматларни бошқалардан кўра илгарироқ ташкил этган компаниялар тажрибали мутахассисларини «қўш қўллаб топшириш» ниятида эмаслар. 

 

НR-менежерни ўзларида «етиштиришга» рози бўлган тадбиркорлар энг мақбул мутахассисни танлаш хизматидан фойдаланиб, уни ўқитиш учун сарф-харажат қилишга тайёрлар.

 

Одатда номзодлар Тошкентдаги МДУ филиалини битирган руҳшунослар, бошқа олий таълим муассасаларида тегишли ихтисослик бўйича ўқиганлар, файласуфлар, социологлар, педагоглар орасидан танлаб олинади. Муваффақият билан ишлаётган умумтаълим мактаблари раҳбарлари НR-менежер ишини уддалай оладилар – уларни ходимлар билан ишлаш бўйича тайёр менежерлар десак янглишмаймиз.

 

НR-менежер яхши руҳшунос бўлиши керак. Деярли ҳамма билан киришиб кета олиши ҳам талаб этилади. У ўта сезгир бўлиши, жамоада ҳар қандай мураккаб вазиятдан чиқа билиши лозим. Ходимлар бўйича менежер мантиқан фикр юритиб, таҳлил қила олиши керак. Ташкилотчилик қобилиятисиз иш битмайди, жамоа ичида ишни йўлга қўйиш, мажбуриятларни тақсимлаш, назорат қилиш ҳам зарур. Бошқача айтганда, бу мутахассислар яхши иш бошқарувчи бўлишлари шарт.

 

Бир тўхтамга келгач, мутахассисга ҳам, иш берувчига ҳам менежернинг пойтахтимизда кўп ўтказиладиган турли семинар ва тренингларда қатнашишини таъминлаш тавсия этилади. Касбий ривожланиш учун бошқа тадбирларда иштирок этиши ҳам кўрсатилади.

 

Шу билан бирга кадрлар агентликлари олий таълим муассасалари яқин орада НR-менежерларни тайёрлай бошлашларига умид билдирмоқдалар. Тадбиркорлик субъектлари ва умуман жамиятнинг гуллаб-яшнаши кўп жиҳатдан ана шу мутахассисларга боғлиқ.




В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_