Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Корхонани сотишда қандай солиқлар тўланади?

13.11.2020

Читать на русском языке

Buxgalter.uz ДСҚ мутахассиси Назокат ХОЛМАТОВАдан корхонани мулкий мажмуа сифатида сотишнинг солиқ оқибатлари ҳақида сўзлаб беришни илтимос қилди:

 

– Корхонани сотиш шартномаси бўйича сотувчи корхонани мулкий мажмуа сифатида, бошқа шахсларга беришга ҳақли бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятларини истисно этган ҳолда, харидор мулкига бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

 

Корхонани сотиш шартномасида унинг таркиби ва қийматини баҳолаш белгиланади. Шартнома имзолангунга қадар қуйидагилар расмийлаштирилиши лозим:

  • инвентарлаш далолатномаси;
  • бухгалтерия баланси;
  • аудиторлик хулосаси;
  • баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот;
  • корхона таркибига киритиладиган барча қарз мажбуриятлари рўйхати, бунда кредиторлар, қарз тури, миқдори ва талаб этиладиган муддатлари кўрсатилади.

 

Корхонани топширишда қуйидагиларни расмийлаштиринг:

  • топшириш далолатномаси, унда қуйидагилар кўрсатилади:

– корхона таркиби тўғрисидаги маълумотлар;

– кредиторлар корхона сотилаётганлигидан хабардор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

– аниқланган мол-мулк камомади ҳақидаги маълумотлар;

– йўқотилганлиги туфайли топширишнинг имкони бўлмайдиган мол-мулк рўйхати;

  • жамланма ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиринг, унда корхона сотилган нархни кўрсатинг. Ушбу ҳужжатда қуйидаги мустақил позицияларни ажратиб кўрсатинг:

– асосий воситалар;

– номоддий активлар;

– бошқа турдаги мол-мулк;

– дебиторлик қарзи суммаси;

– қимматли қоғозлар қиймати;

– баланс активларининг бошқа позициялари.

 

ҚҚС солинадиган, реализация қилинадиган ҳар бир мол-мулк тури бўйича солиқ ставкасини ва солиқ суммасини кўрсатинг.

 

Корхонани сотишнинг солиқ оқибатларини кўриб чиқамиз.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_