Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как приостановить аренду в период карантина – читать на buxgalter.uzДва монитора и другие лайфхаки по работе с "первичкой" – читать на buxgalter.uzГосорганы отвечают на вопросы по карантину – 2 – читать на buxgalter.uzКак продлить ЭЦП, «сидя на диване»

Коронавирус тарқалишига қарши чора-тадбирлар қабул қилинди

16.03.2020

Читать на русском языке

Вазиятни назорат қилиш, коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов шошилинч йиғилиш ўтказди, деб хабар қилади ЎзА.

 

Брифингда хабар қилишларича, Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Шунингдек, оммавий маросимлар вақтинча бекор қилинади.

 

16 мартдан бошлаб Ўзбекистон бошқа мамлакатлар билан авиа- ва автоқатновларни вақтинча ёпади.

 

Хусусан, Жанубий Корея билан авиақатновлар тўхтатиб турилади, Ўзбекистон фуқароларини қайтариш учун эса, ҳафтада бир марта чартер қатновлари амалга оширилади.

 

Ўзбекистонда илк коронавирусга чалинган бемор аниқланди. Бош санитар шифокорнинг маълумот беришича, ушбу бемор билан алоқада бўлган шахслар изоляцияга олинади. Шифокорлар фуқаролардан ваҳимага тушмасдан, доимий равишда гигиена қоидаларига риоя этишни сўрамоқда.

 

2020 йил 16 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларида таътил эълон қилинади.  Бундай қарор Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича комиссия томонидан қабул қилинди.

 

Болалар таътил чоғида билим олишлари учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ўқув режасига мувофиқ видео дарсларни тайёрлайди ва узатишни ташкил этади. Видео дарсларни тайёрлаш учун тегишли соҳалар вакиллари иштирокида ишчи гуруҳлар ташкил этилади. Мактабларда тозалик ва дезинфекцияни таъминлаш бўйича чоралар кучайтирилади.

 

16 мартдан бошлаб тиббиёт ниқобларини экспорт қилиш тўхтатилади. Шунингдек, мамлакатимизда ҳимоя комбинезонларини ишлаб чиқариш ҳажми оширилади.

 

Озиқ-овқат ва бошқа товарлар нархини асоссиз ошириш ҳолларига қарши қатъий чоралар кўрилади. Бунинг учун тегишли масъул ташкилотлар раҳбарларига алоҳида топшириқлар берилди. Жараёнга Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, Давлат солиқ қўмитаси жалб қилинади.