Бу ҳақда пойтахтимизнинг саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларига Тошкент шаҳар статистика бошқармаси эслатади.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Корхона паспорти 1 апрелгача тақдим этилиши керак
Корхона паспорти 1 апрелгача тақдим этилиши керак
13.03.2017
Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларини (микрофирмалар бундан мустасно) паспортлаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 январдаги 11-сон “Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолиятини ва уларнинг қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори доирасида ҳар йили амалга оширилади.
Фаолиятнинг асосий ишлаб чиқариш ва иқтисодий параметрларини акс эттирувчи корхона паспортлари 2017 йилнинг 1 апрелига қадар тасдиқланган Намунали шакл бўйича тақдим этилиши жоиз.
Ҳаволалар бўйича намунавий шакл ҳамда саноат ва қурилиш корхоналарининг фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг паспортини тўлдириш методологиясини юклаб олиш мумкин. Тўлдирилган шаклни www.stat.uz сайтида жойлаштирилган Давстатқўмнинг дастурий-технологик воситаларидан фойдаланган ҳолда Интернет тармоғи воситасида юбориш таклиф этилади.
Маълумот учун телефонлар:
- саноат корхоналари учун: 230-88-16, 230-88-17;
- қурилиш корхоналари учун: 230-88-18, 230-88-19.