Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Кредит муддатидан олдин сўндирилганда суғуртанинг бир қисмини қайтариш мумкинми

18.07.2020

Читать на русском языке

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мутахассиси суғурта компанияси автокредит муддатидан олдин қайтарилганидан кейин суғурта мукофотининг бир қисмини қарз олувчига тўлашни рад этиш ҳолатини кўриб чиқди. 

 

Лочинбек Исабеков, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи:

 

– Автокредитни расмийлаштириш чоғида сотиб олинаётган машина банк гаровига, қарзга олинаётган пулларнинг қайтарилиши учун кафолатга айланади. Шу сабабли автомобилни бутун қарз муддатига суғурталаш талаб этилади. Бинобарин, кредит 4 йилга расмийлаштирилган бўлса, у ҳолда суғурта компанияси шартномасига кўра белгиланган фоизни (суммани) ортиқча тўлашга тўғри келади.

 

Вазият. Фуқаро хусусий банк орқали автомобиль сотиб олди, 48 ойга кредит олинди. У суғурта компанияси билан худди шу муддатга 3 312 000 сўмлик суммага шартнома тузди. Автомобиль сотиб олинганидан кейин бир йил ўтгач, у кредитни муддатидан олдин сўндирди.  

 

Сўнг у суғурта учун тўланган сумманинг бир қисмини қайтариб беришни сўраб суғурта компаниясига мурожаат қилди, бироқ суғурталовчилар унга рад жавобини бердилар. Уларнинг фикрича, кредит ва суғурта шартномалари ўзаро алоқадор эмас, шу сабабли қарз муддатидан олдин сўндирилганда мижоз суғурта бўйича пулларни қайтариб беришларини талаб қилишга ҳақли эмас. 

 

Суғурта шартномасига суғурта қийматининг бир қисмини қайтармаслик ҳақида банд киритилгани маълум бўлди (суғурта шартномасининг 11.2-«Автокредит» бандида назарда тутилишича, суғурталовчи ўз мажбуриятларини бузганлиги учун шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда тўланган суғурта мукофоти тўлиқ ҳажмда қайтарилади). Мазкур шартноманинг 11.3-бандида назарда тутилишича, суғурта қилдирувчи ушбу шартноманинг 11.2-банди билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра шартноманинг муддатидан олдин бекор қилинишини талаб қилаётган бўлса, тўланган бонус қайтарилмайди.

 

Бу қонунийми?

 

Суғурта компанияси шартномасининг кўрсатилган бандлари Фуқаролик кодексининг 948-«Суғурта шартномасининг муддатидан илгари бекор бўлиши» моддаси, шунингдек «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 21-«Шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган шартлари ҳақиқий эмаслиги» моддаси талабларига зиддир.

 

Қонунда қайд этилишича, шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва қонун ҳужжатларига зид бўлган талаблари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Агар уларни қўллаш натижасида истеъмолчига зарар етказилган бўлса, бу зарар ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижрочи) томонидан қопланиши лозим.

 

Суғурта шартномаси муддатидан олдин бекор бўлганда, агар суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимоли йўқолган ёки суғурта хавфининг ўзи тугаган бўлса, суғурталовчи фақат мукофотнинг бир қисмини – суғурта амал қилган вақтга мутаносиб равишда олиш ҳуқуқига эга. Кредит сўндирилган бўлса, суғурта шартномаси маъносини йўқотади, зеро у бўйича тўлашнинг имкони йўқ, автосалон ва қарз олувчи энди мажбуриятлар билан боғланган эмас.

 

Узоқ давом этган музокаралар натижасида…

 

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси суғурта компаниясига бир неча марта тушунтириш бериш тусидаги хатларни йўллади.

 

Суғурта компанияси билан узоқ давом этган музокаралар натижасида Агентлик 635 745 сўм миқдоридаги пул маблағлари истеъмолчига қайтарилишига эришди. Демак, суғурта учун тўланган 3 312 000 сўмдан 2 542 981 сўми қайтарилди. Шундан хизмат харажатлари учун фақат 769 019 сўм ушлаб қолинди, у бутун сумманинг 23%ини ташкил этади.

 

Ушбу ҳолат суғурта соҳасида, тузиладиган шартномалардан тортиб унинг бажарилишигача, муаммолар мавжудлигидан далолат беради. Зеро бугунги кунда автокредитни расмийлаштираётганда суғурта қилиш мажбурий саналади. Истеъмолчиларнинг қанчаси ўз ҳуқуқларини билади? Қонунда банкка пулларни муддатидан олдин қайтарган қарз олувчиларнинг кредит олиш босқичида расмийлаштирилган суғуртанинг бир қисмини қайтариб олиш ҳуқуқи белгиланган.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2020-10-27
  • USD:10359.88 (+0.00) сум
  • EUR:12285.78 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум