Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Кўнглингиздан ва телефонингиздан жой эгаллашга муносиб 7 илова

08.02.2017

Мобиль иловалар тобора кундалик ҳаётимизга сингиб бормоқда. Бугун ўз обрў-эътиборини қадрловчи, замонавий ўзгаришлардан ортда қолишни истамаган ҳар қандай йирик компания ўз сайтининг мобиль иловасини яратишга аҳамият қаратмоқда. Чунки улар фойдаланувчилар учун қулай, исталган пайт мобиль телефон ёки планшет орқали соддалаштирилган иловалардан бемалол фойдаланиш мумкин. Орадан бир неча йил ўтиб, мобиль иловаларсиз ҳаётимизни тасаввур эта олмасак керак. Худди бугун мобиль телефонларсиз бирор азиз нарсамизни йўқотиб қўйгандек ҳис қилаётганимиз сингари...

Кун келиб шифокор ҳузурига ёзилиш, чипта олиш ва бошқа хизмат, иш ҳамда маҳсулотларга буюртма беришни фақат мобиль иловалар орқали осонгина амалга ошириш имконияти юзага келиши тайин. Бугуннинг ўзидаёқ бундай имкониятлар мавжуд ва уларнинг сафи борган сари кенгаймоқда.

 

Ўтган сафарги материалларимиздан бирида бизнес учун қулай бўлган мобиль иловалар ҳақида сўзлашган эдик. Бугун эса ҳар қандай ҳолатда ҳаётимизда асқатиши мумкин бўлган оддий ва қулай иловаларни кўздан кечирамиз. Уларнинг ҳар бири телефонингиздан жой олишга шубҳасиз муносибдир. Маъқулини дарҳол телефонга юклаб олиб, фойдаланишни бошласангиз бўлади.

 

Виртуал гардероб

 

Ишониш қийин, аммо шундай замон келдики, жавонингизда бор кийимларингизни шунчаки расмга олиб, уни Cluise иловасига юкласангиз кифоя, у сиз отланаётган тадбир, ташқаридаги об-ҳаво, ўзига хос кийиниш услубингиздан келиб чиққан ҳолда қандай кийим кийишингизни маслаҳат беради. Бу илова айниқса, ҳар доим “кийишга кийими бўлмайдиган” аёлларга жуда асқатади. Буни қарангки, илова сизга керак бўлмаган ортиқча кийим-кечакларнинг ҳам рўйхатини тузиб берар экан. Яна қандай либос ва аксессуарлар олишингиз ёки тиктиришингиз зарурлигини ҳам “айтиб” туради.

 

“Қорнингиз очдими?”

 

Таом тайёрлаш кераг-у, аммо қандай егулик тайёрлашга бошингиз қотдими? Совутгичда бор бўлган маҳсулотлар рўйхатини киритсангиз, сизга ажойиб таомлар рецептини топиб берадиган иловалар талайгина. Масалан, рус тилидаги — «Оголодали?» иловаси сизга маъқул келиши мумкин. Бекалар ҳар куни турфа таомлар билан  хонадон аъзоларини хурсанд қилиш имконига эга бўлишади. Аммо, масалан, пиёз, сув ва ёғ бор деб маълумот киритсангиз, ушбу маҳсулотлардан тайёрлаш учун рецепт топа олмаса, илова сизга бозорга ёки дўконга бориб келишни тавсия этади.

Бутун жаҳон бўйлаб Wi-Fi пароллари

 

Wi-Fi Map Pro иловаси — бу бутун дунё бўйлаб Wi-Fi жойлари ва уларнинг пароллари билан ўртоқлашувчилар ҳамжамияти. Ушбу жойларга телефоннинг созлаш функцияси орқали уланасиз. Иловада сиз турган жойда вайфай борлиги ва унинг паролини кўрганингиз заҳоти уни кўчириб оласиз, телефондаги Wi-Fi созлаш функциясига кириб, паролни киритасиз ва бепул интернетдан баҳра оласиз!

 

 

Телефон қувватини тежаш

 

Телефон қуввати пасайгани сайин соҳибининг хавотири ортиб бораверади. Алоқага чиқа олмай қолиш ҳолатининг олдини олишга iBattery иловаси ёрдам беради. У телефон экрани блокланган вақтда интернет ва бошқа иловаларни ўчиради. Натижада телефоннинг қуввати бир неча кунгача зарядлашни талаб этмаслиги мумкин.

 

Саёҳатчига кўмакчи

 

App in the Air — авиахизматдан кўп фойдаланувчилар учун жуда қулай илова. У рейслар ҳақида умумий маълумотлар, кечикаётган рейслар ҳақида ахборотлар беради, бундан ташқари, онлайн рўйхатдан ўтиш, бегона аэропортда йўл топиш имкониятини яратади, қаерда тамадди қилиб олиш мумкинлигини ва бошқаларни ҳам “айтиб” туради. Шунингдек, у қаерда навбат кўплиги, рўйхатдан ўтиш ва паспорт назорати қанча вақт олиши мумкин экани ҳақида ҳам ахборотларни тақдим этишга қодир. Бир сўз билан айтганда, у саёҳатчи учун беназир кўмакчи.

 

Пулни совурувчилар учун махсус

 

Транжира” иловаси харажатларни назорат қилишга кўмак беради ва молиявий жиҳатдан тартиб-интизомли бўлишга чақиради. Барча харажатлар бўйича статистик маълумотларни жамлаб беради, лимитларни белгилайди. Пулни бекорга сарфламаслик, ақл билан ишлатишга ўргатади.

 

“Бир йил олдин қаерда эдим?”

 

Баъзи вақтларда одам ўйлаб қолади: “Бир йил олдин худди шу кунда нима қилаётган эдим?” Икки йил муқаддам-чи? Уч йил илгари-чи? Timehop ​​сизнинг эски суратларингиз ва телефондан юборган смсларингиз, Facebook, Instagram, Twitter ва Foursquare да киритган маълумотларингизни тўплаб, турли йилларда бугун нималар билан банд бўлганингиз ҳақида ахборотларни тўплаб, сизга намойиш этади.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах