Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Квартирада офис очиш қонунийми?

28.09.2020

Читать на русском языке

Кўпчилик тадбиркорларда бизнесни йўлга қўйиш босқичида офис учун жойни расмийлаштириш билан боғлиқ саволлар юзага келади. Мисол учун, хусусий корхона офиси турар жойда жойлашиши мумкинми ёки алоҳида – нотурар жойни ижарага олиш шартми? Муассис фирма фойдаланиши учун ўз кўчмас мулкини тақдим этса, бу қандай расмийлаштирилади? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

 

Buxgalter.uz илтимосига кўра юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Олег ЗАМАНОВ саволларга жавоб берди:


– Умумий қоидага кўра, юридик шахснинг жойлашган ери у давлат рўйхатидан ўтказилган жой билан белгиланади. Ташкилот унинг муассиси манзили бўйича рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризанинг тасдиқланган шаклида тегишли банд (5-1) мавжуд.

 

Қонун ҳужжатлари тадбиркорга офис учун жойни ижарага олиш мажбуриятини юкламайди. Одатда кўп омиллар сабабли шундай қарорга келинади:

  • штатдаги ходимлар сони ва компаниянинг ўзига хос фаолияти;
  • тегишли инфратузилмага – машина қўйиш, анжуманлар заллари, музокара ўтказиш хоналари, кафетерий, санузеллар ва бошқаларга бўлган эҳтиёж;
  • харажатлар – ижара тўлови, жорий ва (ёки) капитал таъмирлаш, коммунал хизматлар ва ҳ.к.

 

Бизнес эгасининг манзили бўйича рўйхатдан ўтгач офис учун жойни ижарага олиш ҳақида қарор қабул қилсангиз, рўйхатдан ўтиш пайтида кўрсатилган юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгаради. Бу ҳолда қайта рўйхатдан ўтиш керак эмас, бу ҳақда давлат органларини хабардор қилишнинг ўзи кифоя. Фирманинг катта миқдордаги солиқ қарздорлиги бўлмаган тақдирдагина сиз учун хабардор қилиш тартиби ишлайди.

 

Хабардор қилиш тартиби механизми янги ва ҳозирча яхши йўлга қўйилмагани сабабли яқин орадаги Давлат хизматлари марказида хабардор қилиш тартиби ва шаклига аниқлик киритишга тўғри келади.

 

Фирманинг маблағлари чекланган бўлса, тежаш мақсадида рўйхатдан ўтган жойда, яъни турар жойда офис очишингиз мумкин. Бироқ бунинг муайян қийинчиликлари бор…


Квартирада офис очилганда…

 

Кўп квартирали уйдаги турар жойга бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ушбу жой яшаш учун мўлжалланмаган жойлар туркумига ўтказилганидан кейингина жойлаштириш мумкин.

 

Турар жойдан нотурар жой сифатида фойдаланиш учун рухсатнома олиш лозим. Уни туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари берадилар.

 

Рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали берилади. Унга қуйидагилар илова қилинади:

  • жойга биргаликда эгалик қиладиган шахслар ва вояга етган оила аъзоларининг нотариал тасдиқланган ёзма розилиги;
  • жой Тошкентда жойлашган бўлса, йиғим – БҲМнинг 20%и (Нукус ва вилоят марказлари учун – БҲМнинг 10%и, вилоят бўйсунувидаги туманлар ва шаҳарлар учун – БҲМнинг 30%и) тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат. ЯИДХП орқали мурожаат қилганда кўрсатилган сумманинг 90%и тўланади.

Диққат! «Турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойлар туркумига ўтказиш тўғрисидаги қарорни олиш» хизмати электрон рақамли имзо бўлишини талаб этади. Қандай қилиб уйдан чиқмай туриб ЭРИни олиш мумкинлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_