Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Лизинг компаниялари: ер солиғи кимга тўланади

09.04.2018

Кўчмас мулк лизингга сотиб олинганда ер солиғини ким тўлаши керак? Лизингга берувчилар уюшмаси аъзоларининг фикрига кўра, мамлакатимизнинг солиқ тўғрисидаги янги қонун ҳужжатида ушбу масала ўз ечимини топмоғи лозим.

 

«Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ўрганиш ва солиқ солиш тизимида назарда тутилган ўзгартиришларнинг мамлакатимиз лизинг секторига таъсирини муҳокама қилиш» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида шу ҳақда сўз борди.

 

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар ер солиғини тўловчилардир. Солиқ кодексининг 279-моддасида айтилишича, кўчмас мулк ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи ер солиғини тўловчи бўлади. Кўчмас мулк – лизинг объектига кадастр аввалбошдан лизингга берувчининг номига расмийлаштирилганлиги боис, лизинг олувчига мулк ҳуқуқи ўтгунча ва кадастр унинг номига қайта расмийлаштирилгунча, ер солиғини мулкдор сифатида лизингга берувчи тўлайди. Айни пайтда лизинг объекти унинг балансида ҳисобга олинмайди. 

 

Шу билан бирга лизинг олувчида кўчмас мулк объекти эгаллаган ер участкаси ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблашда (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) инобатга олинади.

 

Лизинг компаниялари вакиллари тақдим этилган Концепцияда ушбу муаммо ечимини топмаганлигини қайд этдилар.

 

Муҳокама доирасида солиқ ставкаларини шакллантириш ва солиқ маъмуриятчилигини самарали ташкил этишга доир таклифлар билдирилди. Барча таклиф ва фикр-мулоҳазалар янги Солиқ кодексини ишлаб чиқувчилар эътиборига етказилади.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-06-19
  • USD:7883.99 (--25.38) сум
  • EUR:9150.95 (--155.21) сум
  • RUB:124.89 (--1.83) сум