Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz27 актуальных вопросов по переходу на ЭСФ - читать на buxgalter.uzКогда отменят запрет на бартер - читать на buxgalter.uzКакую ставку НДС применить к импортному контракту на оказание услуг, исполненному в октябре - читать на buxgalter.uzОблагается ли беспроцентный заем, полученный от нерезидента - читать на buxgalter.uzКогда можно воспользоваться льготами по онлайн-ККМ и виртуальным кассам - читать на buxgalter.uzКак правильно «читать» карточки лицевых счетов - читать на buxgalter.uz

Маҳкумларга пенсия тўлаш режалаштирилмоқда

25.06.2019

Читать на русском языке

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 24 июнь куни «Жиноят-ижроия қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

                

Қайд этиб ўтамиз,  маҳкумларга пенсия тўлаш бўйича чекловлар ЖИКнинг 96-моддаси ва «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 62-моддасида белгиланган.

 

Лойиҳа манзил-колонияларида жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тўлаш имкониятини назарда тутади. Бироқ, муҳокама жараёнида нафақат манзил-колонияларидаги, балки барча жазони ижро этиш муассасаларида жазосини ўтаётган пенсионер шахсларга пенсия тўлаш таклифи илгари сурилди.

 

Бугунги кунда озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазони ўтаётган пенсия ёшидаги шахсларнинг умумий сони қарийб 1 000 нафарни ташкил этади. Ушбу шахсларга пeнсия таъминотининг тўхтатиб қўйилиши, уларнинг қарамоғида бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга ҳам таъсир қилади.

 

Хорижий давлатларда (Испания, Чeхия, Норвeгия, Франция, Португалия, Гeрмания, Грeция, Нидeрландия, Швeция, Россия, Украина, Бeларусь ва бошқалар) маҳкумлар ёшга доир, ногиронлик ва бошқа ҳуқуқий асослар бўйича пенсия тайинланиши ва тўланиши ҳуқуқига эга. Бeларусь, Россия ва Eвропа Иттифоқи мамлакатларида ойлик харажатларни (озиқ-овқат, кийим-кeчак, пойабзал ва ҳ.к.) қоплаш учун улар пенсиясининг 20%и доирасида ушлаб қолинади.

 

Муҳокама давомида жазони ижро этиш муассасаларида жазосини ўтаётган барча тоифадаги пенсионерларнинг ижтимоий таъминотини янада такомиллаштириш, бу масалани қонун лойиҳасида аниқ белгилаш мақсадида таклифлар берилди.

 

Олий Мажлис Ахборот хизматининг хабари асосида.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_