Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Махсус бошқарма туристлар хавфсизлигини таъминлайди

07.08.2019

Читать на русском языке

Ҳозирги пайтда Тошкент шаҳар ИИББ қошида Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмасида 10 нафар ходим ишлайди. Сентябрь ойига келиб улар сони 40 тага етади, деб хабар қилинади Тошкент шаҳар ҳокимиятининг расмий сайтида.

 

Жорий йилнинг март ойида Президент Хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Шу вақтдан Тошкентда 6 кишидан иборат сайёҳлик полицияси ходимлари тузилмаси тест режимида ишлай бошлади. Июнь ойида пойтахт ИИББ қошида Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаси таъсис этилди, унда 10 нафар ходим фаолият юритмоқда.

 

Шаҳар ҳокимияти Туризмни ривожлантириш департаменти Тошкент шаҳар ИИББ билан биргаликда тузилаётган бўлинма учун кийим-бош ва эмблемани ишлаб чиқди, шахсий таркиб ва автопаркни бутлади, Самарқанд ва Бухоро сайёҳлик полицияси департаменти билан учрашув ўтказди.



Жорий йилнинг сентябрь ойига келиб Тошкентда 40 нафар ходимдан иборат сайёҳлик полицияси тузилмасини шакллантириш режалаштирилмоқда. Ушбу бўлинма фаолияти  шаҳримизга келаётган меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сайёҳлик объектларида жамоат тартибини сақлашни таъминлашга йўналтирилган.