Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Мажбурий меҳнатга барҳам бериш ишлари давом эттирилади

14.06.2019

Читать на русском языке

13 июнь куни пойтахтимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибига 17 та масала қўйилди, дея хабар берди ўз Телеграм-каналида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати.

 

Депутатлар «Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённомани (Женева, 2014 йил 11 июнь) ратификация қилиш тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиб, уни Олий Мажлис Сенатига юбордилар.

 

29-сонли Конвенцияга Баённома ХМТнинг барча аъзоларига мажбурий меҳнат сабабини ва унинг хавфини оширувчи омилларни аниқлаш, иш берувчиларни ўқитиш ва хабардор қилиш йўли билан унга барҳам бериш мажбуриятини юклайди.

 

Баённоманинг қабул қилиниши: 

  • мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, унинг қурбонларини ҳимоя қилиш ва ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиш имконини таъминлаш бўйича янги мажбуриятларни белгилаш;
  • ушбу соҳадаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш;
  • ХМТ билан муносабатларда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи халқаро ташкилотлар билан амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини беради.

 

Депутатлар қуйидаги қонун лойиҳаларини ҳам кўриб чиқдилар:

  • «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида» (батафсил қаранг). Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасида, шу жумладан илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда аниқлаштириш киритишни талаб қиладиган ихтилофли жиҳатлар ва нормалар кўп. Улар ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг аниқ механизмларини белгилаш зарур деб ҳисобламоқдалар. Парламентарийлар қонун лойиҳасига қўшимча ишлов бериш учун уни Қонунчилик палатасининг масъул қўмитасига қайтаришга қарор қилдилар;
  • «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида». Қонун лойиҳаси ташқи меҳнат миграцияси тизими, аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқлари соҳасидаги кафолатлар бузилиши, вояга етмаганларнинг меҳнатидан фойдаланиш, маъмурий йўл билан ишлашга мажбурлаш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш ишларини такомиллаштиришга йўналтирилган. Узоқ давом этган муҳокамалар ва тортишувлардан сўнг депутатлар қонун лойиҳасига қўшимча ишлов бериш учун уни масъул қўмитага қайтаришга қарор қилдилар, сабаби таклиф этилаётган тузатишларни, шу жумладан жавобгарликни кучайтиришга доир чора-тадбирларни етарлича асосли деб топмадилар. Парламентарийларнинг фикрича, идоравий манфаатларни акс эттирувчи нормаларни чиқариб ташлаш зарур; 
  • «Овчилик ва ов хўжалиги тўғрисида» (батафсил қаранг) – депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Бундан ташқари, Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида ҳамда истеъмол товарларида пальма ёғидан фойдаланиш зарарларини ўрганиш каби масалалар муҳокама қилинди. Кадрларга оид айрим қарорлар қабул қилинди.



 



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_