Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

МАК қатновларига халқаро авиачипталарни энди интернет орқали харид қилиш мумкин

19.10.2016

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) халқаро йўналишларга авиачипталарни Интернет орқали брон қилиш ва сотиб олиш имконияти йўлга қўйилганлигини эълон қилдиМуқаддам миллий авиаташувчи бундай хизматни фақат маҳаллий йўналишдаги чипталар учун жорий этган эди.

Буюртмани расмийлаштириш тартиботи оддий ва осон. Ундан фойдаланиш учун йўловчи авиакомпания сайтидаги махсус шаклни тўлдириши лозим. Хизмат амалдаги авиачипталарни сотиш қоидаларига мувофиқ тақдим этилади ва  тўлов UzCard пластик картаси воситасида амалга оширилади.

 

Интернет орқали авиачипталарни брон ва харид қилганда ариза берувчининг электрон почта манзилига ва мобил телефон рақамига саёҳат тўғрисида батафсил маълумотлар битилган электрон чиптанинг йўналиш распечаткаси ҳамда чипта харид қилинганлиги ҳақидаги SMS-хабарнома юборилади.

 

Аэропортда рейсга рўйхатдан ўтаётганда электрон авиачиптанинг распечаткаси ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)ни кўрсатиш етарли бўлади.

 

Авиачиптани рейс учиб кетишидан камида 3 соат олдин Интернет орқали брон ва харид қилиш мумкин. Янги хизмат ҳақидаги батафсил маълумотни 140-02-00 рақамига қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин.

 

Компанияда аниқлик киритишларича, UzCard воситасида тўловни амалга ошириш имконияти фақат чипталари сўмда тарифланадиган халқаро рейсларга нисбатан қўлланилади. Мазкур хизматдан фойдаланган ҳолда Россия йўналиши бўйича чипталар сотиб олишнинг ҳозирча ИМКОНИЯТИ ЙЎҚ.

 

Компания хабарида таъкидланишича, интерактив хизматларни кенгайтириш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг навбатдаги босқичида компания VISA ҳамда Mastercard валюта пластик карталари воситасида чипталар харид қилиш тизимини жорий этишни режалаштирган.

 

Бундан ташқари, нотариал тасдиқланган ишончнома ҳамда паспортлар ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхасини тақдим этиш зарурлиги сабабли вояга етмаган болалар учун МАК сайти орқали чипталарни харид қилиш имконияти мавжуд эмас.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах