«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳаво кемалари парвозининг қишки жадвалига мувофиқ Рига шаҳрига тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни бажаришни бошлайди.
Авиакомпания маълумотларига кўра, Тошкент–Рига–Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри парвозлар 30 октябрдан эътиборан замонавий ва қулай Boeing-767 авиалайнерларида ҳафтада бир марта жума кунлари амалга оширилади.
Бунда Тошкент–Рига–Нью Йорк–Тошкент йўналиши бўйича якшанба кунлари бажариладиган қатновлар амалдаги жадвалга мувофиқ бажарилиши давом эттирилади.