Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Задайте вопрос по НК в новой редакции заместителю министра финансов Дильшоду СУЛТАНОВУ - читать на buxgalter.uzКто отвечает за ЭЦП, если ею пользуются многие - читать на buxgalter.uzДо конца января нужно сдать четыре отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzСтоимость аренды госимущества в Ташкенте в 2020 году предлагается поднять в 1,5 раза - читать на buxgalter.uzКак работать с ЕНСТ? Продолжаем отвечать на актуальные вопросы - читать на buxgalter.uzРеестры онлайн–ККМ опубликованы, но переход на них снова откладывается - читать на buxgalter.uzКак уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uz

Мамлакатимизда 2017 йил якунигача 86 шаҳар ва шаҳарлараро автобус йўналиши очилади

30.10.2017

Бу ҳақда Миллий матбуот марказида ўтказилган матубот анжуманида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги директори ўринбосари маълум қилди.

 

Айтиш керакки, бугунги кунгача 81 йўналиш бўйича йўл чизмаси, қатнов жадвали ва бошқа маълумотлар ишлаб чиқиб бўлинган. Яна 57 янги автобус йўналиши очилиб, қатновлар йўлга қўйилган.

 

Бундан ташқари, автомобиль транспортида лицензиялаш тартиби ҳам соддалаштирилган. Жумладан, тадбиркорлик субъектларига шаҳарлараро юк ва йўловчи ташиш учун лицензия беришга қарор қабул қилиш ва лицензия варақаларини бериш агентликнинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилиши йўлга қўйилди. Автотранспорт фаолият турининг лицензияланадиган учта қисми қисқартирилди. Бундан ташқари, лицензия варақасини қайта расмийлаштириш тартиби ҳам соддалаштирилган

 

Шу билан бирга, Навоий вилоятида иккита, Сурхондарё вилоятида битта автостанция фойдаланишга топширилди. Реконструкция қилинадиган олти автовокзал ва автостанциянинг иккитасида реконструкция ишлари якунланди. Вилоятларда пилот лойиҳаси тариқасида автобусларга онлайн режимида масофадан кузатиш тизими — GPS трекерлари ўрнатилмоқда.

 

Ушбу чора-тадбирлар Президентнинг 2017 йил 10 январдаги "Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган 2017–2021 йилларда шаҳарлар ва қишлоқларда автотранспорт хизматларини янада ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилмоқда.

 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_