Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Мамлакатимизни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси тақдимоти бўлиб ўтди

07.12.2018

Читать на русском языке

Тошкентда Ўзбекистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Уни «Буюк келажак» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти KPMG аудитор-консалтинг компанияси билан биргаликда ишлаб чиқди.

 

Тақдимот маросимида Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, «Тараққиёт стратегияси» маркази, вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, «Буюк келажак» ташкилоти экспертлар кенгаши аъзолари иштирок этди, дея хабар беради ЎзА.

 

Стратегиядан мақсад мамлакатимизни дунёнинг иқтисодиёти ривожланган 50 давлати қаторига киритишдир. Концепция лойиҳаси давлат бошқарувини ислоҳ этиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, инновация ва технологияларни қўллаб-қувватлаш каби асосий йўналишлардан иборат.

 

Янги стратегия келаси 17 йилга мўлжалланган бўлиб, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида юқори натижаларга эришишни назарда тутади. 

 

Лойиҳанинг давлат бошқарувини ислоҳ қилиш йўналишида қонунчилик базасини такомиллаштириш, суд тизимини ислоҳ этишни давом эттириш, аҳоли сиёсий маданиятини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва давлат бошқаруви институтларини такомиллаштириш вазифалари белгиланган. Буларнинг бари Ўзбекистоннинг халқаро индекслардаги ўрнини юксалтиришга имкон бериши лозим.

 

Иқтисодиётда саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси ва қишлоқ хўжалигини равнақ топтириш режалаштирилмоқда. Тадбиркорда ташаббускорликни кучайтириш, молиявий ресурслар билан таъминлаш каби омилларга алоҳида эътибор қаратилади. Иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳисобига 2035 йилга бориб мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 479 млрд долларга етказилиши кутилмоқда.

 

Ижтимоий соҳада таълим тизими ва меҳнат бозори ҳисобига инсон капиталини ривожлантириш, илғор фикрлайдиган янги авлодни шакллантиришга эътибор қаратиш таклиф қилинган. Аҳолининг барча қатламларини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш масалалари ўз ечимини топади. Илм-фан ва инновация фаолияти ривожлантирилади.

 

Устувор мақсадлар сирасида атроф-муҳитни асраш, мамлакатнинг миллий брендини халқаро миқёсда оммалаштириш ҳам тилга олинган.

 

Лойиҳа аҳолининг кенг қатламлари, вазирлик ва идоралар, эксперт-таҳлилий доиралар ўртасида, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида кенг муҳокама қилинади.

 



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_