Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Переход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uzВ 2020 году появятся формы налоговой отчетности, адаптированные к МСФО - читать buxgalter.uzЧитатели buxgalter.uz предлагают создать бесплатный аналог ЭСФ - читать на buxgalter.uzЛьгота в виде освобождения от НДС невыгодна бизнесу - читать на buxgalter.uz

Маъмурий жариманинг 70%ини тўланг - қолгани «кечирилади»

23.07.2019

Читать на русском языке

 

Қонунчилик палатасининг 22 июлда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

 

Депутатлар ишни «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини батафсил кўриб чиқишдан бошладилар. Унинг асосий мақсади мамлакат илм-фани ва илмий салоҳиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни ривожлантиришда фан-техниканинг ҳиссасини ошириш, бажарилаётган илмий тадқиқотларнинг сифати ва самарадорлигини юксалтириш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро узвийликни мустаҳкамлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

 

Лойиҳани (Ҳукумат томонидан «Фан тўғрисида» номи билан палатага киритилган) иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида у 10 та модда билан тўлдирилиб, лойиҳа 48 та моддадан иборат бўлди. Асосий тушунчаларни қамраб олган моддадан воз кечилиб, илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга доир ўта аҳамиятли ҳолатлар алоҳида моддаларда тўғридан-тўғри меъёрлаштириб қўйилди. Илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, илмий фаолиятга оид давлат дастурлари, давлат мақсадли дастурлари, давлат ҳудудий дастурлари, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг узвий боғлиқлигига оид янги меъёрлар киритилди. Илк бор илм-фан ва илмий фаолият соҳасини молиялаштириш масаласи қонун даражасида белгилаб қўйилмоқда.

 

Депутатлар мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши илмий ва илмий-техникавий фаолият соҳасидаги ҳуқуқий, молиявий, ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг тартибга солинишига ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилишини қайд этдилар.

 

* * *

Шундан сўнг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига ўтилди. Мазкур лойиҳада валютани тартибга солиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иқтисодий чораларнинг устуворлигини, валюта операцияларига давлат органларининг ноқонуний аралашувига йўл қўйилмаслиги, валюта курсини аниқлашда фақатгина бозор механизмлари қўлланишини назарда тутувчи қоидалар белгиланмоқда.

 

Хорижий валютани эркин сотиб олиш ва сотиш имконияти ҳамда миллий валюта айирбошлаш курсини бозор механизмларидан фойдаланган ҳолда белгиланиши мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозордаги рақобатдошлиги ва рентабеллигини ошириш билан бир қаторда, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кўпайтириш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан янги технологиялар ва билимларни жалб қилиш, экспорт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

* * *

Иккинчи ўқишда кўриб чиқилган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Амалдаги қонуннинг айрим нормалари халқаро стандартларга мос келмайди. МБ банклар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш борасида етарли ваколатларга эга эмаслиги натижасида тизимда тартибсизликларга чек қўйиш қийин кечмоқда.

 

Қонун лойиҳаси билан банк ташкил қилиш учун дастлабки рухсат бериш, уни давлат рўйхатига олиш ва лицензиялаш тартиби, шунингдек, инвесторлар МБ рухсатини олмасдан банк акцияларини сотиб олиши тартиби такомиллаштирилмоқда. Банкни қайта ташкил этиш, лицензияни чақириб олиш асослари, банклар фаолиятини тўхтатиш ва уларни тугатиш (ихтиёрий ва мажбурий), шунингдек тугатиш комиссиясининг ваколатлари ҳам белгиланмоқда. Банклар фаолиятини тартибга солиш тизими такомиллаштирилмоқда.

* * *

Шундан сўнг «Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Ҳозирда бу соҳани ҳуқуқий тартибга солиш Конституция, Фуқаролик ва Оила кодекслари, бошқа қонунлар, қонуности ҳужжатлари, идоравий ҳужжатлар, шунингдек халқаро шартномалар ва келишувларга мувофиқ амалга оширилади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартиб-таомиллари, ФҲДЁ органларининг ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари, уларнинг ўзаро ҳамкорлик, фаолиятини мувофиқлаштириш тартиби қонун даражасида аниқ белгиланмаган.

 

Қуйи палатага киритилган қонун лойиҳаси барча ФҲДЁ органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, ходимларининг жавобгарлигини белгилашга имкон беради, барча фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини аниқлаштиради. 

 

Узоқ давом этган баҳс-мунозара, тортишувлардан сўнг мазкур лойиҳа депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланиб, биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

* * *

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Маъмурий жарима солиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади. Қарор топширилган санадан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70%и ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган тақдирда, у қолган суммани тўлашдан озод этилади. Бу норманинг қўлланиши фуқароларни тайинланган жарималарни ўз вақтида тўлашга рағбатлантиради, маблағлар ўз вақтида Давлат бюджетига келиб тушишини таъминлайди.

 

Мажлисда, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Матбуот хизмати ахбороти асосида.