Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПо каким правилам составлять финотчетность за 2024 год Если нерезидент оказывает транспортные услуги юрлицу Узбекистана Как учесть поступление основных средств по импорту с 1 января 2025 года Как учесть поступление ОС, полученных в обмен на другие ОС после 1 января 2025 года

Марказий банк банкларнинг ликвидлилик коэффициентини янгилади

10.07.2017


“Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 52-моддасига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.  Бу ҳақда Марказий банк сайтида хабар берилади.

 

Хусусан, Низомнинг 43-бандига банклар мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида лаҳзали ва жорий ликвидлилик меъёрларини бажаришлари лозим бўлган норма киритилди.

 

Жорий ликвидлилик коэффициенти жорий активлар суммасини (тўлов муддати 30 кунгача бўлган банкнинг ликвидли активлари ва қўйилмалари, бундан муддати узайтирилган ёки қайтариш муддати ўтган кредитлар мустасно) жорий мажбуриятлар (талаб қилиб олингунча ва ижро этиш муддати 30 кунгача бўлган мажбуриятлар) суммасига нисбати орқали аниқланади  Мазкур коэффициент 30%дан кам бўлмаслиги лозим.

 

Айни пайтда лаҳзали ликвидлилик коэффициенти банк кассасидаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари ҳамда банкнинг Марказий банкидги ҳисобварақларидаги маблағлари (бундан Марказий банкдаги мажбурий захира ҳисобварағи ва мажбурий захиралар депозитларидаги маблағлар мустасно) суммасини ушбу Низомда кўрсатилган ҳисобварақларнинг қолдиқлари – талаб қилиб олингунча мажбуриятлар суммасига нисбати орқали аниқланади.

 

Лаҳзали ликвидлилик коэффициентини ҳисоблашда фақат Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги маблағлар инобатга олинади.

 

Лаҳзали ликвидлилик коэффициенти 2017 йил 1 августдан бошлаб 10%дан, 2017 йил 1 ноябрдан бошлаб 15%дан, 2018 йил 1 январдан бошлаб эса 20%дан кам бўлмаслиги лозим.