Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Марказий Осиёда халқаро савдо учун тадбиркорликка янги имкониятлар берилмоқда

25.05.2023

Читать на русском языке

17 май куни Халқаро савдо маркази (ХСМ), БМТ ва ЖСТ қўшма агентлиги Олмаота шаҳридаги (Қозоғистон) матбуот анжумани давомида Европа Иттифоқи молиялаштирадиган «Ready4Trade Марказий Осиё» лойиҳаси натижаларини тақдим қилди.

 

 

Якунда лойиҳанинг учта таркибий қисми бўйича қуйидаги натижалар эълон қилинди:

 

1. Савдо тартибини соддалаштириш бўйича портал

 

Бугунги кунда «Uzbekistan Trade Info» маҳаллий платформаси 54 та муҳим маҳсулот гуруҳлари бўйича импорт, экспорт ва транзит расмиятчиликлари юзасидан қадам-бақадам йўл-йўриқ, жумладан, зарур ҳужжатлар, шакллар ва амалдаги қоидалар ва тартиблар, шунингдек, кичик бизнес учун муҳим ахборотлар тақдим этиб келмоқда. Платформа ишга тушган 2022 йил 23 ноябрь санасидан бошлаб ундан 4600 дан зиёд фойдаланувчи фойдаланди ва унинг аудиторияси ўсишда давом этмоқда.

 

2. Трансчегаравий бошқарув бўйича ўқув дастури

 

Минтақавий ва халқаро савдони ривожлантириш учун ХСМ кичик ва ўрта бизнес корхоналари (КЎБК) учун тартиблар ва норматив трансчегаравий талабларни қамраб олган бепул курслар ишлаб чиқди ва ўтказди, улар доирасида бугунга келиб Ўзбекистонда 980 дан ортиқ бенефициарлар сертификатга эга бўлди.

 

3. Дастурнинг гендерга оид таркибий қисми

 

ХСМ Марказий Осиёнинг бешта мамлакатида 1500 дан ортиқ аёл иштирокида сўровнома ўтказди. Чегара хизматларининг 600 дан зиёд ходими гендерга хос чегара муҳитини яратиш мақсадида савдога кўмаклашишнинг адолатли, ахлоқий методларини ишлаб чиқиш бўйича тайёргарликдан ўтди. Ўзбекистонда юзма-юз семинарларда инструкторлар қўл остида 1000 дан зиёд КЎБ бенефициарлари тайёргарликдан ўтказилди, улардан 50%га яқинини аёллар ташкил этди.

 

 

«Инфо Траде Cэнтрал Ациа Гатеwай» лойиҳасининг ишга туширилиши Марказий Осиё минтақаси учун муҳим босқич саналади. Бу Марказий Осиёда хусусий сектор салоҳиятини кашф этиш сари муҳим қадамдир», — деб таъкидлади дастур раҳбари, Қозоғистон Республикасидаги Европа Иттифоқи делегацияси вакили Юрий Сакскевич. 

 

«Трансчегаравий савдода шаффофлик халқаро савдо учун муҳим аҳамиятга касб этади. « Central Asia Gateway» ва «Ready4Trade Марказий Осиё» ва унинг ҳамкорлари лойиҳаси экспортини бошқариш бўйича минтақавий ўқув дастури бу – хусусий сектор, хусусан, кичик бизнес талабларига замонавий жавоб демакдир», – деб таъкидлади  Халқаро савдо марказининг савдо тартибларини соддалаштириш масалалари бўйича катта маслаҳатчиси Пер Бонтонно.

 

Маълумот учун:

Экспорт ва халқаро савдо бўйича ўқув дастури Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда минтақавий ва халқаро савдони ривожлантириш мақсадида Европа Иттифоқи молиялаштирадиган ва Халқаро савдо маркази (ХСМ) амалга оширадиган «Ready4Trade Марказий Осиё» минтақавий лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги кўмагида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқув дастури бўйича Ўзбекистондаги ҳамкор ҳисобланади, UzExport Academy онлайн ўқув платформаси орқали барча истовчилар учун экспорт жараёни ва халқаро савдо бўйича бепул ўқиш имконияти тақдим этилмоқда: https://uzexport.learning-solutions.cloud/

 



«Ready4Trade Марказий Осиё» ҳақида батафсил:

http://ready4trade.intracen.org/en 

https://www.intracen.org/Ready4Trade


Халқаро савдо маркази ҳақида батафсил:

www.intracen.org 

Twitter | Facebook | LinkedIn | Instagram | Flickr

 

Ўзбекистон ташқи савдо тартиби бўйича босқичма-босқич қўлланма:

http://uztradeinfo.uz

Central Asia Gateway:

https://infotradecentralasia.org/?lng=uz

 

Реклама ҳуқуқи асосида.