Жорий йилнинг декабрь ойида бухгалтерларни миллий сертификатлаш бўйича имтиҳонлар ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси имтиҳондан олдинги маслаҳатларни ташкил этади. Уларда иштирок этиш бепул, бироқ олдиндан рўйхатдан ўтиш зарур.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Маслаҳатлар имтиҳон топшириш ва сертификат олишга ёрдам беради
Маслаҳатлар имтиҳон топшириш ва сертификат олишга ёрдам беради
09.12.2016
Аввал ёзганимиздек, 16-18 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида «Сертификатланган амалиётчи-бухгалтер» ҳамда «Сертификатланган малакали бухгалтер» дастурлари бўйича бухгалтерларни миллий сертификатлаш доирасида имтиҳонлар ўтказилади.
Имтиҳондан олдинги маслаҳатлар қуйидаги жадвал асосида ўтказилади:
Сана |
Фан |
Вақти |
Ўқитувчилар |
12 декабрь, душанба |
МҲХС бўйича молиявий ҳисоб |
18:30 - 21:00 |
Марина Сергеевна Ванина (CIPA) |
14 декабрь, чоршанба |
|||
12 декабрь, душанба |
Миллий қонунчилик бўйича бухгалтерия ҳисоби |
18:30 - 21:00 |
Рушания Рушановна Азизова (CIPA, DipIFR) |
14 декабрь, чоршанба |
|||
13 декабрь, сешанба |
Бошқарув ҳисоби |
18:30 - 21:00 |
Светлана Владимировна Королева (CIPA, DipIFR) |
15 декабрь, пайшанба |
|||
13 декабрь, сешанба |
Солиқ солиш |
18:30 - 21:00 |
Шуҳрат Жўраевич Муяссаров, СК бўйича эксперт |
15 декабрь, пайшанба |
Маслаҳатлар ЎБФнинг таълим хизматлари бўйича ҳамкори — «Sultanova TA’LIM» НТМ базасида ўтказилади. Рўйхатдан ўтиш учун (+998 71) 120-30-10 телефони орқали ёки е-mail: info@uzaccountant.uz бўйича мурожаат этиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз: Бухгалтерларни миллий сертификатлаш – бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида фаолият юритиш учун ўзининг профессионал малакасини тасдиқлаш ва тегишли ҳужжат (сертификат) олиш имконияти. Номзодларга қўйиладиган малака талаблари, бухгалтер сертификатини бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, бекор қилиш, қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тартиби ҳақида батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин.
Мавзуга оид материал:
Бухгалтерлар ва аудиторлар ўртасида танлов эълон қилинди