Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzВ каких случаях оформляется односторонний счет-фактура на курсовую разницу Кому возместят часть уплаченного НДС Чем отличаются курсовые разницы в целях бухгалтерского учета и налогообложения Чем отличаются курсовые разницы в целях бухгалтерского учета и налогообложения

Масофадан туриб банк ҳисобварағини ким ва қандай очиши мумкин

09.03.2020

Читать на русском языке

 

Марказий банк Norma.uz порталининг банк ҳисобварақларини узоқдан туриб очиш ва мижозларга масофадан хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги саволларига шарҳ берди.

 

2019 йил декабрда МБ Бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага тузатиш киритилган эди. Тузатишлар Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиб, эълон қилинган ва 2020 йил 10 февралдан кучга кирган.

 

Ҳужжатда, хусусан, банк ҳисобварағи (омонати) шартномаси ёзма шаклда ёки масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали оферта шартномасини тасдиқлаш орқали расмийлаштирилиши қайд этилган. 

 

Шунингдек Йўриқномага жисмоний шахсларга масофадан туриб банк ҳисобварақларини очишни тартибга солувчи норма киритилди. Буни масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ҳам амалга ошириш мумкин. Бунда банк мижозни идентификациялаши ва уни текшириши шарт. Мазкур ҳолатда паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат электрон нусхада сақланади. Бошқа банкларда ҳисобварақ очилган шахслар ҳам масофавий режимдан фойдаланишлари мумкин. Бироқ улар ҳам идентификацияланиши ва текширувдан ўтказилиши лозим.  

 

Илгари жисмоний шахсларга мазкур банкда бирламчи ҳисобварақлари мавжуд бўлганда ёки якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтиш жараёнида масофадан туриб депозит ҳисобварақларни очишга рухсат берилган. Бу янги киритилган ўзгартиришлар бўйича қандай мувофиқлаштирилиши, шунингдек мижозларга масофадан хизмат кўрсатиш тизими қандай ишлаши ва бугунги кунда банклар янги форматга ўтишга тайёргарлик қандай кетаётганлиги таҳририятни қизиқтириб қўйди.   

 

Сўровимизга жавобан Марказий банк банкда асосий, иккиламчи, омонат ва муддатли депозит ҳисобварақларини очиш учун юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақ очиш тўғрисидаги аризани тақдим этишлари лозим. Буни электрон шаклда ҳам амалга ошириш мумкин. Бироқ улар бошқа банкларда  талаб қилиб олингунча иккиламчи ҳисобварақларни, муддатли, жамғарма депозит ҳисобварақларни очишда асосий ҳисобварақни очишдаги каби, барча зарур ҳужжатларни тақдим этишлари лозим.

 

Фуқароларга келсак, улар ўзлари танлаган банкда (филиалида) депозит ҳисобварағи очган ҳолда масофадан туриб хизматлар кўрсатиш тизими орқали бошқа ҳисобварақларни очишлари мумкин бўлади. Бунда банк мижозни идентификациялаш ва лозим даражада текшириш чораларини кўриши лозим.

 

Қонунчиликдаги охирги ўзгаришларга кўра тижорат банк учинчи шахс томонидан ўтказилган мижознинг лозим даражадаги текшируви натижаларига ишониши мумкин. Мазкур ҳолатда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкка оид операцияларни амалга оширадиган ташкилотлар назарда тутилмоқда, уларда ички назорат юритилади. Булар суғурта, лизинг ташкилотлари, биржалар, нобанк кредит ташкилотлари (микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар) бўлиши мумкин.

 

Бироқ ушбу ҳолатда ҳам мижозни лозим даражада текшириш масъулияти пировард натижада банк зиммасига тушади, шу боис банк қуйидагиларга ишонч ҳосил қилиши лозим:

  • мижозларни лозим даражада текшириш бўйича зарур маълумотларни зудлик билан олиш (электрон тизим орқали) имкони бўлишига;
  • мижозларнинг идентификация маълумотлари ва уларни лозим даражада текширишга оид бошқа тегишли ҳужжатларнинг нусхаларини зудлик билан олиш учун сўров бериш имкони бўлишига;
  • учинчи томон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига амал қилаётганлигига.

 

Ушбу бандлардан биронтасига риоя этилмаган тақдирда, банк мустақил равишда мижозни лозим даражада текширувдан ўтказиши керак. Буни қандай амалга ошириш «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун ҳамда тижорат банкларида ички назорат қоидаларида батафсил баён этилган. Мижоз билан тузилган шартномада ёки офертада лозим даражада текшириш чоралари кўрилиши мумкинлиги қайд этилиши керак.

 

Ҳисобварақ давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда очиладиган бўлса, мижоз Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида жойлаштирилган банк ҳисобварағи шартномаси офертасини акцептлайди. Банклар тизим орқали барча зарур маълумотларни оладилар. Тўловларни амалга оширишни бошлаш учун банкка имзо намуналари қўйилган карточкаларни 2 нусхада ҳамда пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколати берилган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши лозим.

 

Юридик ва жисмоний шахслар масофадан хизматлар кўрсатиш тизимидан фойдаланиш учун банкнинг мобиль иловалари, шунингдек уларнинг интернет-сайтлари орқали рухсат олишлари мумкин. Резидент жисмоний шахсларга бошқа банкларда масофадан туриб депозит ҳисобварақларини очиш имкониятини тақдим этиш учун идентификациялаш ва лозим даражада текширишни амалга оширадиган технологик инфратузилмани ташкил этиш ишлари бошлаб юборилган. Технологик жараённинг ишлаб чиқилишига қараб, уни тижорат банкларида жорий этиш бошланади.

 

Бунда МБ молиявий операцияларни амалга ошириш ва жисмоний шахслар – резидентларга масофадан ҳисобварақлар очиш хизматлари тақдим этишга доир қарорларни қабул қилишда банклар мустақил эканлигини таъкидлади.

 

МБ Бошқаруви қарорининг тўлиқ матни билан бу ерда, шарҳлар билан бу ерда танишиш мумкин.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_