Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

МБ сайтнинг янги версиясини ишга туширди

04.04.2020

 

Янгиланган дизайнда инфографикадан фойдаланилган бўлиб, у турли жиҳозларга мослашади. Барча ўзгартиришлар фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда киритилган.

 

Регулятор хабарида қуйидаги жиҳатлар қайд этиб ўтилган:

 

  • ахборот-таҳлил материаллари энди бўлимларга ажратилган ҳолда тақдим этилди. Уларда пул-кредит сиёсатининг асосий иқтисодий кўрсаткичларини ва валюталар курси хабарномасини интерактив усулда, ҳар бир валюта курси тўғрисидаги маълумотларни диаграммалар ёрдамида кўриш имконияти мавжуд;

 

  • муҳим аҳамиятга эга бўлган ва доимий янгиланиб турувчи “Матбуот маркази”, “Интерактив хизматлар” ва “Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” бўлимлари биринчи планга чиқарилди. Улар ҳозирда фойдаланувчи учун фойдали ва зарур манбага айланган. Сайтда молиявий саводхонлик бўйича алоҳида саҳифа қўшилиб, айни пайтда уни мукаммал ҳолатда яратиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда;

 

  • фойдаланувчилар ўзларининг виртуал мурожаатларини МБга тўғридан-тўғри сайтнинг асосий саҳифаси орқали юборишлари ва мурожаатнинг ҳолатини тезкорлик билан кўришлари мумкин;

 

  • объектларнинг интерактив харитаси пайдо бўлди. Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари, кредит ташкилотлари ва уларнинг филиаллари, банкоматлар, айирбошлаш шохобчалари ва бошқалар билан боғланиш маълумотлари мавжуд;

 

  • маълумотлар базаси билан ишлашнинг қулай механизми жорий қилинди. Улар турли хил тоифаларга бўлинди: мисол учун, “Банкноталар ва тангалар” бўлимида ҳар бир банкнота ва танга анимацион фотосуратда батафсил тақдим этилган. Бу уларнинг олд ва орқа томонини бир зумда кўриш имконини беради;

 

  • сайтнинг ички саҳифалари дизайни ўзгартирилди, қулай навигация жорий этилди, ҳар бир материал осонгина юклаб олиниши ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилиши мумкин.

 

Сайт давлат органларининг расмий саҳифаларида маълумотларни жойлаштириш учун қўйиладиган талабларга мос келади. Ҳавола орқали кириб, Марказий банк расмий сайтининг янги версияси билан танишиш мумкин.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_