Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак облагать налогами доходы от оказания услуг самозанятыми Каким документом подтверждается регистрация онлайн-ККМ в налоговых органах и обязателен ли договор со службой инкассации Как восстановить потерянные данные в чеке ККТ и отчете по поступлениям Как организовать работу кассы Как организовать работу кассы

МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси 15% даражада сақланиб қолди

27.01.2023

Читать на русском языке

Қарор Марказий банк Бошқарувининг 26 январдаги йиғилишида қабул қилинди.

 

Иқтисодиётда талаб томонидан бўлган ички ва ташқи омилларнинг рағбатлантирувчи таъсири сақланиб қолмоқда.  Кучайган ташқи инфляция муҳити билан аҳоли даромадларининг ўсиши сўнгги ойларда базавий инфляциянинг ўсиш суръатида акс этди.

 

Асосий ставканинг ҳозирги даражаси иқтисодиётдаги мўътадил қатъий бўлган пул-кредит шарт-шароитларини сақлаб қолиш учун етарли деб баҳоланмоқда. Фискал сиёсатдаги юзага келаётган шароитлар ва унинг характеридан келиб чиқиб, яқин чоракларда ялпи талаб ва таклифни мувозанатлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиш зарурати пайдо бўлиши мумкин.

 

Сўнгги чоракларда иқтисодий ўсишнинг турғун юқори суръати кузатилмоқда. Талаб томонидан асосий ҳаракатлантирувчи куч ўрнида, бирмунча мўътадил инвестициявий фаоллик бўлишига қарамасдан, ялпи истеъмолнинг ўсиши  кузатилди. 2022 йилнинг якунлари бўйича ЯИМнинг ўсиш суръати 5,7%ни ташкил қилди.

 

Жорий йилдаги фискал рағбатларнинг кутилаётган бир қадар мўътадиллигига қарамасдан, сўнгги 3 йилдаги юқори фискал танқисликнинг ялпи талабга доир кечиктирилган самараларининг муҳим даражадаги рағбатлантирувчи таъсири ҳали ҳам сақланиб турмоқда. 

 

Меҳнат бозорида барқарорликнинг сақланиши, меҳнат ҳақларининг ўсиши ҳамда трансчегаравий пул ўтказмаларининг катта ҳажмлари узоқ фойдаланиладиган товарларга, шу билан бирга кўчмас мулкка бўлган талабнинг ўсишига ёрдам бериб, бу, ўз ўрнида, бу сегментлардаги нархларнинг ўсишида акс этади.

 

Умуман олганда, яқин чораклар ичида иқтисодий фаолликка доир ижобий йўналишларнинг ҳосил бўлиши таклиф омилларининг барқарорлигига боғлиқ бўлади.

 

Шу билан бирга, аномал об-ҳаво шароитлари муносабати билан таклиф томонидан айрим қисқа муддатли хатарлар ҳам ўзини намоён қилаётган бўлиб, улар айрим турдаги товарларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳажмларига ўз таъсирини ўтказиши мумкин.

 

2022 йил мобайнида иқтисодиёт ташқи шароитларга мослашди. Ташқи иқтисодий хатарларнинг таъсири бирмунча қисқа муддатли ва шу билан бирга, дастлабки баҳоларга қараганда анча кам аҳамиятли бўлиб чиқди, бу эса экспортдан ва трансчегаравий пул ўтказмаларидан валюта тушумларининг ўсишида акс этди.

 

Шу билан бирга, ташқи бозорлардаги ижобий нарх конъюнктураси билан боғлиқ умидлар билан бир вақтда, глобал иқтисодиётнинг ва асосий савдо ҳамкорлари иқтисодиётининг ўсиш прогнозлари ёмонлашуви билан боғлиқ ноаниқликлар ва хатарлар юқори даражада сақланиб қолмоқда.

 

2022 йил мобайнида кенг турдаги товарлар бўйича нархларнинг ўсиши юз берган бўлиб, бу умумий йиллик инфляция даражасининг 12,3%га қадар тезлашишида ўз аксини топди.

 

Сўнгги ярим йил ичидаги базавий инфляция кўрсаткичи ҳам барқарор ўсишда давом этиб, йил охирида 13,8%га етди. Ишлаб чиқарувчилар нархлари индексининг бир қадар юқори динамикаси билан бирга бу келгусида инфляция босимининг ўсишидан хабар беради.

 

Инфляция билан боғлиқ тахминлар ҳам сўнгги уч ойда мўътадил ўсиб бормоқда. Уларнинг йўналиши инфляция хатарларининг ўсиши эҳтимолини оширмоқда.

 

Айни бир вақтда, дунё бўйлаб глобал инфляция жараёнларининг сусайиши кутилмоқда. Боз устига, асосий истеъмол товарларига бўлган жаҳон биржа нархлари динамикасининг бир қадар пасайиши ҳамда айирбошланадиган курснинг бирмунча барқарор динамикаси инфляция жараёнларини тўхтатиб турувчи омиллар сифатида қаралмоқда.

 

Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқишга доир навбатдаги йиғилиши 2023 йил 16 мартга белгиланган.