Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси ўзгартиришсиз қолдирилди

30.07.2018

Читать на русском языке

Марказий банк Бошқаруви қайта молиялаштириш ставкасини йиллик 14 фоиз даражасида ўзгартиришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Қарор истеъмол нархлари ўсиши суръатларини пасайтиришга ва инфляция босими кучайиши хатарлари сақланиб қолаётган шароитда миллий валютадаги депозитларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган, дея хабар берилади МБ матбуот хабарида.

 

Инфляция

 

2018 йил январь-июнда истеъмол нархлари индекси (ИНИ) ўсиши ўтган йил декабрига нисбатан 6,2 фоизни ташкил этди. 2018 йил биринчи ярмида ИНИ ойлик динамикаси нархлар ўсиши январдаги 2,7 фоиздан июнда -0,4 фоизгача тобора секинлашганидан гувоҳлик бермоқда. 

 

Нархлар ўсиши динамикаси умуман пасайганига қарамай, иқтисодиётда нисбатан юқори инфляция босими сақланиб қолмоқда, бунга тартибга солинадиган нархларнинг ошиши ва айрим базавий озиқ-овқат маҳсулотлари сезиларли қимматлашиши сабабчи бўлган.

 

Пул-кредит сиёсати

 

2018 йил иккинчи чорагида пул бозоридаги фоиз ставкалари 12,7-13,1 фоиз атрофида ўзгариб турди.

 

Биринчи ярим йилликда кредит қўйилмалари қолдиқлари 21,5 фоизга ошди. Натижада иккинчи чоракда ўтган чорак билан солиштирганда пул массаси ўсиш суръатларининг жадаллашиши кузатилди ва биринчи ярим йиллик якунларига кўра пул массаси 5,8 фоизга ошди.

 

Миллий валютадаги депозитларнинг жозибадорлигини сақлаш борасидаги фоиз сиёсати омонат ва муддатли омонатлар ҳажми ўсиши кўпроқ давом этишига олиб келди, улар йил бошидан буён тегишинча 40 ва 27 фоизга ўсди.

 

Иккинчи чоракда миллий валютани айирбошлаш курси 3,1 фоизга мустаҳкамланди.

 

Иқтисодий ва инвестициявий фаоллик

 

Фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони ҳам юқори суръатда ўсди, улар 2018 йил январь-июнда 7,3 фоизга ёки 20,7 минг бирликка ошди.

 

Капитал қўйилмалар ҳажми 13,4%га ўсди. Амалга оширилаётган қурилиш ишлари ҳажмлари ва миқёсларини фаол кенгайтириш (9,7 фоиз ўсиш) давом этди.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум