Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

МЧЖ устав фонди зарар суммасига қандай камайтирилади

21.08.2020

Читать на русском языке

МЧЖ муассислари жамият устав фондини ҳисобот даври якунлари бўйича кўрилган зарар суммасига камайтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. «Норма» эксперти Олег ЦОЙ buxgalter.uz илтимосига кўра бундай хўжалик операцияси қандай амалга оширилишини тушунтириб берди:


– «МЧЖ устав фонди албатта камайтирилиши керак, агар:

  • корхона рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида тўлиқ тўланмаган тақдирда;
  • иккинчи ва ҳар бир кейинги молия йили тугаганидан кейин жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан кам бўлиб қолса;
  • жамиятга қарашли улуш у жамиятга ўтган кундан эътиборан бир йил ичида тақсимланмаган ёхуд сотилмаган бўлса.

 

Шунингдек муассислар УФни ихтиёрий тартибда камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Қопланмаган зарар суммасига камайтириш иштирокчилар улушларининг номинал қийматини камайтириш йўли билан амалга оширилади. Бунда улушлар миқдорлари сақлаб қолиниши керак. 

 

УФни камайтириш ҳужжатлар билан қандай расмийлаштирилади  

 

МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказинг. Баённома тузиб, унда қуйидагиларни кўрсатинг:

  • УФни камайтиришнинг умумий миқдори;
  • жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси улушини унинг ҳиссасига мутаносиб равишда камайтириш миқдори.

 

Қарор қабул қилинган санадан эътиборан 30 кун ичида:

  • УФ камайтирилгани ва унинг янги миқдори ҳақида барча кредиторларни ёзма равишда хабардор қилинг;
  • УФни камайтириш тўғрисида ОАВда хабар эълон қилинг.

 

Жамият кредиторлари ўзларига хабарнома йўлланган ёки хабар эълон қилинган санадан эътиборан 30 кун ичида жамият мажбуриятларини муддатидан илгари тугатишини ёки ижро этишини ҳамда ўзлари кўрган зарарнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақли эканликларини назарда тутинг.

 

Ўзгартиришларни тасдиқлаб, рўйхатдан ўтказувчи органга 30 кун ичида қуйидагиларни тақдим этинг:

  • МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори;
  • давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;
  • кредиторларни хабардор қилганингизнинг далил-исботи (кредиторларнинг вакиллари олганликлари ҳақида имзо чеккан хабарномаларнинг нусхалари ёхуд эълон босиб чиқарилган газета ёки журнал нусхаси);
  • давлат божи тўланганлиги ҳақидаги маълумотлар ёки банк тўлов ҳужжатининг нусхаси.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2020-10-20
  • USD:10371.76 (+0.00) сум
  • EUR:12153.63 (+0.00) сум
  • RUB:133.19 (+0.00) сум