Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Меҳмон олисдан ва узоқ муддатга келдими? Рўйхатдан ўтказишни унутманг

19.11.2015

Хорижий меҳмоннинг келиши – бу нафақат байрам дастурхони ва шаҳар бўйлаб саёҳат. Қабул қилувчи томон ташвишини қилиши лозим бўлган илк босқичлардан бири бу келган меҳмонни жойлаштириш ҳамда уни рўйхатдан ўтказиш ҳисобланади.

 

 

Буни қаерда, қандай ва қайси муддатларда бажариш зарурлиги тўғрисида қисқача йўриқномани тақдим қиламиз.

 

Бу соҳа қонунчилик томонидан аниқ тартибга солинган, ушбу оддий қоидаларни билиш мезбонларни саросимага тушишдан, уларнинг меҳмонларини эса келишда паспорт назоратидан ўтиш мобайнида хорижий фуқаролар томонидан Ўзбекистон ҳудудида бўлиш тартибини бузилиши билан боғлиқ қийинчиликлардан сақлайди.

 

 

Сиз узоқ муддатга ташриф буюрдингизми?

 

Хорижий меҳмонларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг республикада бўлишлари билан боғлиқ фарқлар бир қанча омиллар – уларнинг фуқаролиги, Ўзбекистонда бўлиш муддати ва келиш мақсади билан изоҳланади.

 

Биринчи навбатда муддатлар тўғрисида сўз юритамиз.

 

Ўзбекистонга уч суткадан кўп бўлмаган муддатга келган хорижий давлатлар фуқароларини рўйхатдан ўтказиш зарур эмас. Ҳатто улар бир неча шаҳарларимиз бўйлаб сафар қилишса ҳам.

 

Анча узоқ муддатга келганлар эса албатта рўйхатдан ўтишлари шарт. Буни хусусий шахсда ёки сайёҳ тўхтаган меҳмонхона орқали амалга ошириш мумкин.

 

 

Қаердан келдингиз?

  

Ўзбекистонликлар қаердан келишидан қатъи назар меҳмонларни анъанавий тарзда очиқ чеҳра билан кутиб олишади. Бироқ виза режими белгиланган мамлакатлардан (ЕИ ва бошқа узоқ хориж мамлакатлари) ва визасиз режим белгиланган мамлакатлардан (МДҲ мамлакатлари, бундан Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон мустасно) келган фуқароларни рўйхатдан ўтказиш фарқ қилади. Энди ушбу фарқ ҳақида.

 

 

Сизни таклиф қилишдими ёки ўзингиз келишга жазм қилдингизми?

 

Ўзбекистон билан визали муносабат белгиланган мамлакатлардан келган фуқаролар учун расмий таклифнинг бор ёки йўқлиги принцип жиҳатидан муҳим ҳисобланади. Улар ушбу мамлакатлардан Ўзбекистонга расмий тарзда жўнатилган таклифнома бўйича келишган тақдирда хусусий шахсларда тўхташлари мумкин. Бунда улар фақат таклиф қилган томонда рўйхатдан ўтишлари ва яшашлари мумкин. Агар улар бошқа жойда тўхташса, бу қонунбузарлик ҳисобланади.

 

Эътибор беринг, МДҲ мамлакатларининг аксарияти билан Ўзбекистонда визасиз муносабат ўрнатилган, бироқ Қирғизистон ва Тожикистон бунга кирмайди. Мисол учун, Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонда виза расмийлаштирмаган ҳолда 60 кунгача бўлишлари мумкин, шу мамлакатдан келган меҳмонлар ҳам бизда шу муддат мобайнида виза расмийлаштирмасдан бўлишлари мумкин. Лекин, улар келгандан сўнг албатта виза режими ўрнатилган мамлакатлардан келган фуқаролар каби рўйхатдан ўтказиш тартиботидан ўтишлари лозим. Яъни Ташқи ишлар вазирлиги орқали улар учун таклифнома расмийлаштирган шахсда ёки меҳмонхонада рўйхатдан ўтишлари керак. Уларнинг таклифномасиз келишлари ва хусусий шахсда жойлашишлари мумкин эмас.

 

 

Нима мақсадда келдингиз?

 

Хорижий меҳмонларни қабул қилувчи хусусий шахслар уларни яшаш жойидаги ХЧКваФРБ (Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими)да рўйхатдан ўтказиш зарурлигини билишлари лозим. Буни турар жой майдонига прописка қилинган хоҳлаган шахс эмас, балки фақат уй-жой мулкдори бажариши мумкин. Ҳамда буни уч кун муддатда амалга ошириш зарур.

 

Бунда хусусий ишлар бўйича, ўзларининг ташаббуслари ёки хусусий шахсларнинг таклифномалари бўйича Ўзбекистонга келган хорижий фуқаролар, агар тегишли мамлакат ўртасидаги битимга кўра республикага келишнинг бошқача тартиби ўрнатилмаган бўлса, вақтинча рўйхатдан ўтказиш ва ўзларидаги визаларни белгилаб қўйиш учун ички ишлар органларига шахсан мурожаат этишлари керак. Уй-жой мулкдори ва унинг меҳмони қандай ҳужжатларни тақдим қилиши лозимлиги, давлат божи миқдори қанчалиги тўғрисида “Жавоб берамиз” маълумот хизматининг “Паспорт тизими” рукнини олиб борадиган экспертимизнинг тавсияларидан батафсил билиб олиш мумкин.

 

 

Ишбилармонлик мақсадларида келаётган хорижий фуқароларни қабул қилувчи ташкилотлар Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари

Қоидаларининг 15-бандига (ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова) асосан ёзма мурожаатнома тақдим қилган ҳолда уларни ички ишлар органларида вақтинчалик рўйхатдан ўтказишлари зарур. Мурожаатнома байрам ва дам олиш кунларини истисно қилган ҳолда, хорижий фуқаролар қабул қилувчи ташкилотларга миллий паспортларини вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун топширган вақтларидан бошлаб уч суткадан кечикмай берилиши керак.

 

 

Тоғлар ва водийлар бўйлаб рюкзак ва ётоқ билан

 

“Автостоп” билан саёҳатнинг бюджет шакли дунё бўйлаб сайёҳлар ўртасида жуда оммавийлашган. Шу жумладан Ўзбекистонга қадимий меъморий обидалар ёки тоғ ва саҳро ландшафтлари чиройидан баҳра олиш мақсадида келаётганларда ҳам. Бунда сайёҳлар билишлари лозимки, автостоп билан саёҳат қилиш, одатда, битта ва худди ўша шаҳар ёки аҳоли пунктида узоқ тўхташни кўзда тутмаслигига қарамай (ахир 5 кун мобайнида, умуман олганда, битта ҳам меҳмонхонада тўхтамай 5 та шаҳарга ташриф буюриш мумкин), шу тарзда саёҳат қилаётган сайёҳ учун рўйхатдан ўтиш барибир зарур.   

 

Худди шунинг ўзи туризмнинг экстремал турларини – тоғларга пиёда чиқиш, тоғ дарёларида оқиш, отда бошқа томонга ўтиш, велосипед ва мотоциклларда сайр қилиш ва ҳ.к.ни афзал кўрадиган меҳмонлар учун ҳам тааллуқли. Ҳар қандай ҳолатда ҳам тартиб ўзгаришсиз қолади – мамлакатда 3 суткадан ортиқ муддат бўлиш турар жой майдонидан ёхуд отеллар, меҳмонхоналар, санаторийлардан бирида рўйхатдан ўтиш заруратини юзага келтиради.

 

Хусусий шахсда жойлашиш бўйича ҳаммаси тушунарли бўлган бўлса (ахир ягона молиявий харажат 5 доллар миқдоридаги давлат божи ҳисобланади),  меҳмонхонада рўйхатдан ўтказилган ҳолатда сарф-харажатлар кўпроқ бўлади – Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишнинг бутун муддатида ҳар бир кун учун меҳмонхона номерига тўловни амалга оширишга тўғри келади. Бунинг устига инсон турли шаҳарлар, тоғлар ва водийлар бўйлаб саёҳат қилган ҳолда ҳақиқатда у ерда яшамайди. Бир нечта шаҳарларга сафар қиладиган саёҳатчининг Ўзбекистонда қонуний бўлишининг яна бир варианти бу ўзи бўладиган ҳар бир пунктдаги меҳмонхонада рўйхатдан ўтишни расмийлаштириш ҳисобланади.  

 

Қайд қилиш жоизки, хорижий “автостопчиларни”  юқорида таърифланган икки усулдан фарқ қиладиган усул билан ҳисобга қўйиш масаласи (башарти улар Ўзбекистон бўйлаб бир аҳоли пунктида 3 суткадан кўп тўхтамаган ҳолда саёҳат қилишса) ҳозирги вақтда кўриб чиқилаётир.   Янги норма қонунчиликда акс эттирилиши билан биз албатта ўз ўқувчиларимизни бу ҳақда хабардор қиламиз. Ҳозирча эса, сизнинг меҳмонларингиз мавжуд тартибни бузувчилар сафида бўлиб қолмасликлари ҳамда маъмурий ундирувга тортилмасликлари учун таърифланган тартибга риоя қилинишини таклиф қиламиз.

 

Бутун мамлакат бўйлаб сайр қилаётган сайёҳлар мавзусини давом эттирган ҳолда бўлишнинг алоҳида режими ўрнатилган объектлар, жойлар ва ҳудудларнинг мавжудлигига диққатни қаратмаслик мумкин эмас. Сайёҳларнинг бу объектлар  орқали келиши (ўтиши), вақтинчалик бўлиши ва ҳаракатланиши  тартиби тўғрисидаги Низом Вазирлар Маҳкамасиниг жорий йил март ойидаги қарори билан тасдиқланган. Ҳужжат сайёҳлар томонидан ташриф буюрилиши тақиқланган объектлар ва ҳудудларнинг Рўйхатини сақлайди. Бошқа мамлакатнинг тоғлари ва водийлари бўйлаб саёҳатга отланар экансиз, шу каби чекловлар билан танишиб чиқиш зарур бўлади. Мисол учун, сайёҳлар Тошкент вилоятидаги Чорбоғ ГЭСи ва Чорбоғ сув омбори плотинасини кўришга қўйилмайди, Қашқадарё вилоятида эса, масалан, Қаласой дарасидаги Темурланг ғорига қўйилмайди. Мазкур ҳужжат билан пулли хизмат кўрсатишда сайёҳларнинг айрим тоифаларига имтиёзлар кўзда тутилган. Ушбу қонунчилик нормасининг тўлиқ матнини “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” АҚТга эга бўлган ҳолда ўрганиш мумкин.

 

***

 

Хулоса қилиб, қайд қилишни хоҳлардикки, ҳар қандай хорижий давлатга ташриф буюриш ўз-ўзидан юзага келадиган ва чуқур ўйланмаган тарзда бўлиши керак эмас. Саёҳат қилувчи мамлакатда бўлиш тартибининг хусусиятлари, унинг иқлими, миллий ошхонаси, маданияти ва анъаналари ҳақида олдиндан билиши керак. Шунда хорижда бўлганида “билмаслик оқибатида” хато қилишдан халос бўлади ва унинг мамлакат ҳақидаги таассуротлари фақат ижобий бўлади. Келгуси материалларимиздан бирини биз Ўзбекистондан турли ашёларни олиб чиқишда божхона чекловларига, шунингдек зарур бўлганда тегишли рухсатномалар олиш тартиботларига бағишлашни режалаштираётирмиз.

 

 

 

Саида ДЖАНИЗАКОВА, мухбиримиз.