Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Меҳмонхоналар янги стандартлар бўйича ишлайди

09.03.2018

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан O’zDSt 3296:2018 Давлат стандарти тасдиқланди.

 

«Туристик хизматлар. Меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари. Таснифлаш тизими».

 

2018 йилнинг 1 августидан бошлаб стандарт талаблари меҳмонхона хизматларини кўрсатадиган ташкилотларни сертификатлаш ва инспекцион назорат қилиш учун мажбурий бўлади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

 

Ҳужжат билан жойлаштириш воситаларининг туташ ҳудудлари, бинолари, хоналари, меҳмонхона уйлари, техник ускуналари ва жиҳозлари, ходимлари, ахборот таъминоти, хизматларига талаблар белгиланди.  

 

Ўз кучини йўқотаётган  ГОСТ 28681.4.-95 дан фарқли равишда, янги стандарт нафақат меҳмонхоналар ва мотеллар, балки апартотель, апартаментлар (резиденция) комплекси, люкс хонали меҳмонхоналар, спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар ва бошқа шунга ўхшаш жойлаштириш воситаларини ҳам таснифлашни ҳисобга олади.