Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Меҳнат дафтарчаларига интернет орқали буюртма беринг

16.01.2017

Меҳнат вазирлигининг юридик шахсларнинг меҳнат дафтарчаларига бўлган талабларини қондириш бўйича Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими туфайли бундай имконият яратилди.

Тизим меҳнат дафтарчалари билан таъминлаш жараёнларини автоматлаштиради, бу юридик шахсларнинг меҳнат дафтарчаларини сотиб олиш учун ариза топширишларидан тортиб, меҳнат органлари томонидан меҳнат дафтарчалари ҳаракатининг тўлиқ ҳисобга олинишини ташкиллаштиришгача бўлган жараёнларни  ўз ичига қамраб олади.

 

Хизматдан фойдаланиш учун юридик шахс Меҳнат вазирлигининг www.mehnat.uz расмий сайти орқали Миллий кадрлар порталида рўйхатдан ўтиши керак. Кейин Шахсий кабинет орқали меҳнат дафтарчаларини сотиб олиш учун буюртма бериши мумкин.

 

Яна бир янгилик бўш иш ўринлари ҳақида Миллий вакансиялар базасига маълумотлар тақдим этиш имкониятига тааллуқлидир. Ташкилот ҳисоботи автоматлаштирилган режимда қабул қилинади. Бўш иш ўрни ҳақидаги маълумотга ишлов берилгандан кейин ish.mehnat.uz сайтида эълон қилинади. Сўнгра уни ташриф буюрувчилар ушбу сайтнинг ўзида ҳамда Миллий кадрлар порталида кўришлари мумкин бўлади.

 
Мавзуга оид материал:

 

Меҳнат муносабатлари жамоатчилик назорати остида бўлиши шарт