Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Меҳнат вазирлиги бошқа жойлардан келганларнинг ишга жойлашиш қоидалари юзасидан тушунтириш берди

Меҳнат вазирлиги бошқа жойлардан келганларнинг ишга жойлашиш қоидалари юзасидан тушунтириш берди

17.03.2016

Аввал ёзганимиздек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ишга жойлашиш мақсадида келаётган фуқароларга вақтинчалик бир марталик иш учун гувоҳнома берилади.

 

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2016 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган, унга кўра паспорт-виза режимига риоя қилиш тартиби мустаҳкамланганлиги ва уй-жой фондидан фойдаланиш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

 

Янги тартиб-қоида тасдиқланган ўзгартиришларни амалда рўёбга чиқариш юзасидан фуқароларнинг кўп сонли саволларига сабаб бўлди. Шунинг учун  Меҳнат вазирлиги ўзининг расмий сайтида бошқа ҳудудлардан келган шахсларнинг ишга жойлашиши тартибига тааллуқли тушунтиришни  жойлаштирди.

 

Хусусан, Меҳнат вазирлиги хабарида айтилишича,  ҳисобга қўйилган (ХЧКваФРБ) фуқаро ҳисобга қўйилган  даврда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинчалик иш олиш ҳуқуқига эга. Шунга эътиборни қаратиш жоизки, вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома учун ариза беришда фуқаро:

 

- вақтинчалик ёки доимий пропискага ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга эга бўлиши,

 

- қонунчилик билан белгиланган паспорт режимига ва жамоат тартибига риоя қилиши шарт. 

 

Вақтинчалик ёки доимий прописка мавжуд бўлган тақдирда фуқаролар Меҳнат вазирлигининг бандликка  кўмаклашиш марказлари қошида қуйидаги манзиллар бўйича жойлашган бир марталик иш билан таъминлаш марказларига мурожаат қилишлари мумкин:

 

1) Учтепа тумани –Саккокий кўчаси, 64, тел.: 247-71-30; 

 

2) Чилонзор тумани – Кичик ҳалқа йўли (“Абу Сахий” буюм бозори ёнида), тел.: 279-48-08; 

 

3) Яшнобод тумани – Тошкент ҳалқа йўли, «Қўйлиқ» мавзеси, тел.: (93) 523-36-32; 

 

4) Шайхонтоҳур тумани – Тошкент ҳалқа йўли, Ибн Сино мавзеси, 2, тел.: 218-49-23; 

 

5) Юнусобод тумани – Юнусобод-16, 16 «а» уй, тел.: (97) 706-22-52; 

 

6) Сирғали тумани – Сирғали, Спутник-17, 16 уй, тел.: 257-71-63; 

 

7) Олмазор тумани –Фаробий кўчаси, 1 уй, тел.: (94) 947-66-94; 

 

8) Мирзо Улуғбек тумани – Мирзо Улуғбек кўчаси, 1 уй, тел.: 263-81-21.

 

Бошқа минтақалардан келган фуқаролар учун вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча ҳисобга олиш муддатига берилади.

 

Манфаатдор фуқаролар прописка масалалари бўйича маслаҳат олиш учун ИИВга 233-3939, 233-2233, 252-7001 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин. Вақтинчалик ишга жойлашиш учун гувоҳнома олиш масалалари бўйича Меҳнат вазирлигининг call-марказига: 200-06-00 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

 

Меҳнат вазирлиги шунга эътибор қаратилишини сўрайдики, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келадиган ва вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган фуқаролар турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини ҳам тақдим қилишлари керак. Norma.uz порталидаги шарҳ орқали турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун талаблар тўғрисидаги батафсил ахборот билан танишиш мумкин.



Мавзуга доир материаллар:


Пойтахтда ҳисобда туриш учун  ижара шартномаси зарур

 

Бошқа жойлардан келганларга  вақтинчалик бир марталик иш учун гувоҳнома берилади