У бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 9 январдаги буйруғи билан тасдиқланган, дейилади Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Телеграм-каналида.
Президентнинг 30.12.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сон қарори билан 1 февралдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар миқдорини ошириш назарда тутилган. Шу муносабат билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича янги сетка киритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу санадан бошлаб республика ҳудудида:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) - ойига 679 330 сўм;
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори - ойига 238 610 сўм;
- энг кам ёшга доир пенсиялар - ойига 466 680 сўм;
- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 466 680 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 286 390 сўм.
Базавий ҳисоблаш миқдори (223 000 сўм) ўзгаришсиз қолдирилади.