Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсть ли ответственность за отпуск товара без доверенности Какие программы розничной торговли и общепита должны быть интегрированы с системами налоговых органовКак будут приостанавливать Свидетельство плательщика НДС по новым правилам Как распорядиться долей общества в уставном фонде ООО Как распорядиться долей общества в уставном фонде ООО

«Менинг фикрим» махсус портали ишга туширилади

11.04.2018

UZINFOCOM ягона интегратори ишлаб чиқувчилари томонидан яратилган портал 20 апрелдан тест режимида ишга туширилади. Бу ҳақда мазкур ташкилот маълум қилади.

Янги портал қонун лойиҳалари муҳокамаси жараёнига янада кўпроқ фуқароларни жалб этишга ёрдам  беради, халқ томонидан билдирилаётган таклиф ва фикр-мулоҳазаларнинг барчаси инобатга олинади.

 

Маълумотда билдирилишича, фуқаролар гуруҳларининг портал орқали келиб тушган барча шикоят ва ташаббуслари мажбурий тартибда Олий Мажлис ёки халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кўриб чиқилади. Буларнинг барчаси пировард мақсадни амалга ошириш йўлида амалга оширилмоқда, яъни қонунларнинг ягона манбаси ва муаллифи халқ бўлиши керак.

 

Эслатиб ўтамиз, Президент 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида демократиянинг илғор механизми сифатида жамоа бўлиб электрон мурожаат киритиш тартибини татбиқ қилиш зарурати ҳақида таъкидлаб ўтиб,  “Менинг фикрим” деб номланган махсус веб-саҳифа ташкил этилиб, у орқали бир гуруҳ фуқаролар томонидан илгари сурилган ташаббусларни Олий Мажлис ёки халқ депутатлари Кенгашлари кўриб чиқиши мажбурий экани қонунда белгилаб қўйилиши лозим эканини билдирган эди.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.