Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для кого налог за пользование водными ресурсами будет установлен в пятикратном размере - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: налог за пользование недрами существенно не изменится - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: ЕЗН объединяется с земельным налогом - читать на buxgalter.uz Система Вir.uz возобновила квалификационные экзамены - читать на buxgalter.uzПроект НК: какие нас ждут финансовые санкции - читать на buxgalter.uzТеперь можно обращаться за кредитом в любой банк, независимо от постоянного местонахождения - читать на buxgalter.uzЧто нового ждет налогоплательщиков в персональном кабинете - читать на buxgalter.uzНужно ли писать ответ на требование ГНИ, если вы с ним согласились - читать на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер, если выручка превысила 1 000 000 000 сумов - читать на buxgalter.uz

Метронинг Юнусобод йўналиши қурилиши 2019 йилда тугатилади

02.02.2018

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар тарқатди.

 

Ҳозирда мазкур объектда 100 дан зиёд малакали муҳандис ва ишчилар, 40 га яқин махсус техникалар ишламоқда. Котлованни тайёрлаш ва тупроқни чиқариб ташлаш ишлари якунланган.

Сергели йўналишида лифт ва эскалаторлар бўлади

 

Тошкент метрополитенининг Сергели линияси қурилиши эса 2020 йилга қадар қуриб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Эътиборлиси, Сергели метро линияси ҳозиргача Марказий Осиёда қўлланилмаган бутунлай янгича эстакада усулида бунёд этилмоқда. Мазкур линия кўприксимон кўринишга эга бўлиб, поездлар ер устида ҳаракатланади.

 

МДҲ давлатлари орасида янгилик бўлиши кутилаётган Сергели метроси қурилиши бошлангани ҳақида аввал хабар берган эдик.

 

Қизиқарли яна бир жиҳат, поездлар тўхташ жойи, яъни бекатлар 4 вагондан иборат метро поездига мўлжаллаб қурилади. Бекатларда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида махсус лифт ва эскалаторлар ҳам ўрнатилади.

 

Йўл қурилиши соҳасидаги яна бир йирик лойиҳа

 

Бу ер усти метро ҳалқа йўли қурилишининг умумий узунлиги 52,1 километрни ташкил этади. Ушбу йўналиш бўйича поездларнинг ўртача ҳаракат тезлиги соатига 60 км.га етади. Ҳалқа бўйлаб йўлни босиб ўтиш вақти 1 соат-у 10 дақиқа этиб белгиланган.

 

Дастлабки босқичда Тошкент метрополитенининг "Дўстлик" бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган 8 бекатдан иборат қисми қурилади. Кейинчалик у "Олмазор", “Беруний”, “Бодомзор” ҳамда “Тузел” бекатлари орқали яна “Дўстлик” бекатига туташади. Мазкур метро йўли Яшнобод, Учтепа, Олмазор, Юнусобод, Чилонзор ва Сергели туманлари ҳудудидан ўтади. Режага кўра ушбу метро линиясида 35 бекат қурилади.

 

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.