Молия вазирлиги томонидан молиявий ҳисобот халқаро стандартларининг (МҲХС) барча ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиш якунланди.
Маълумот учун: давлат тилига таржима қилинган МҲХС ҳужжатлари 62 та ҳужжатни ўз ичига олган бўлиб, улардан - 25 таси бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (IAS-International accounting standards), 17 таси молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (International Financial Reporting Standards) ва 20 таси МҲХСга тушунтиришлардан иборат.
Навбатдаги босқичда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
- МҲХСнинг давлат тилидаги матни муҳаррир томонидан таҳрир қилинади, комиссия томонидан кўриб чиқилади, шунингдек МҲХС ҳужжатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича комиссиянинг тегишли хулосаси олинади;
- МҲХС Фондига кўриб чиқиш учун ўзбек тилидаги ҳужжатлар тўплами тақдим этилади ва кейинчалик улар МҲХС Фонди сайтида (ifrs.org) эълон қилинади;
- Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020 йилдаги “Молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 507-сон қарорида белгиланган тартибда эксперт комиссиясининг хулосаси олинади ва молия вазирининг МҲХСнинг давлат тилидаги ҳужжатларини тан олиш бўйича буйруғи лойиҳаси тайёрланади.
МҲХС ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиш бўйича фикр-мулоҳазаларни ifrs@mf.uz электрон манзилига юбориш мумкин.
МҲХСнинг давлат тилидаги материаллари билан бу ерда танишиш мумкин.