Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как поменять систему оплаты труда на предприятии Меняется процедура выдачи чека онлайн-ККТ при расчетах «пластиком». Как подготовиться Что делать, если выходят системные ошибки в Расчете по НДС Как купить и зарегистрировать в налоговых органах онлайн-ККМ или виртуальную кассу Какие 19 услуг можно получить от таможенников через ЕПИГУ

МҲХСни жорий этиш - бухгалтерлик вазифаси эмас

11.02.2021

Читать на русском языке

Корхонада МҲХСни жорий этган ҳолда нимадан бошлаш лозим ва муқаррар нимага дуч келишга тўғри келади? Ушбу ва бошқа саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси бошқаруви раисининг ўринбосари, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга амалиётчи Оксана ОГНЕВЧУК (CIPA, DipIFR) жавоб берди:


- Қандай ташкилотлар ҳозирнинг ўзида МҲХСни жорий этишлари зарур?

 

- 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарорда акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлашлари кераклиги айтилган. Давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари эса МҲХСга Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ҳар йили тасдиқланиши ва ўзининг сайтида эълон қилиниши керак бўлган жадвал асосида ўтади. Ўрни келганда айтиш жоизки, 2021 йил учун давлат улуши бўлган корхоналарнинг бундай рўйхати у ерда эълон қилинган.

 

Бундан ташқари, Фармон бухгалтерия хизматлари штатини халқаро дастурлар бўйича сертификатланган мутахассислар билан таъминлаш зарурлиги тўғрисида талабни сақлайди. Ёки, бундай дастурлар доирасида камида "МҲХС бўйича молиявий ҳисобот" фанини муваффақиятли топширганлар.

 

- Кўп компаниялар ўтган йили МҲХСга ўтишга тайёргарлик кўришга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар жумласида  ўз бухгалтерларини ўқишга юборишди. Бироқ бундай курсларни тугатган мутахассисларнинг сўзларига биноан, ташкилотда МҲХСни жорий этишни мустақил равишда ташкил этиш учун бу етарли эмас.

 

- Фақат биргина бухгалтерларни ўқув фан курсларига  юбориш МҲХСни жорий этиш каби ҳар бир корхона учун бундай комплекс лойиҳани амалга оширишни таъминлаши мумкин эмасди. Бу аслида бухгалтерлик вазифаси эмас. Бухгалтерда, ҳатто - бош бухгалтерда бундай вазифани ҳал қилиш учун шунчаки маъмурий ресурслар етишмайди.

 

МҲХС асосида ҳисоботни тузиш - бу фаолият бухгалтерия ҳисоби ўрнига эмас, балки унга қўшимча фаолият. Бу - энг юқори малака ва лозим даражада билим ва кўникмалар талаб қилинадиган профессионал хизматларнинг ихтисослашган соҳасидир.

 

МҲХС асосида ҳисобот берувчи корхоналарда одатда махсус бўлинмалар - бухгалтерия ҳисобида акс эттириладиган хўжалик операциялари ва иқтисодий ҳодисалар тўғрисида ахборот йиғиш қисмида бухгалтерия учун ўзига хос “буюртмачилар” мавжуд бўлади. Бундай бўлимлар ходимлари натижада ҳисоботга киритиш учун барча зарур нарсаларни тўплаш мумкин бўлиши учун маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш қоидаларини ўрнатадилар. Ҳисоб сиёсатига киритилган барча ушбу қоидалар ва талаблар ҳисобнинг методологиясини  ташкил этади.

 

Бироқ сертификатлаш дастурларида иштирок этиш, шубҳасиз, малакани оширади. Ва албатта, фақат битта фанда тўхтаб қолиш маъқул эмас. Сертификатлаш дастурларига киритилган барча йўналишлар бўйича билимлар  замонавий бухгалтерлик касбида сифатли мустақил ишлаш учун зарур.

 

“МҲХСни жорий этиш” лойиҳасига келсак, агар уни фақат энг юқори даражадаги раҳбарлар бошқарса, у муваффақиятли бўлиши мумкин. Асосий манфаат олувчилар сифатида - мулкдорлар ҳам.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_