Тошкент статистика бошқармаси тегишли йўналишлар ва фаолият соҳалари бўйича танланма статистик кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар томонидан анкета тўлдирилиши зарурлиги ҳақида маълум қилади.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Микрофирмалар ва кичик корхоналар анкета тўлдиришлари зарур
.png)
Микрофирмалар ва кичик корхоналар анкета тўлдиришлари зарур
27.03.2017

Бошқарманинг хабарида таъкидланишича, анкеталарда кўрсатилган маълумотлардан кичик тадбиркорликнинг аҳволи ва ривожланиш истиқболларига баҳо бериш мақсадида фойдаланилади.
Анкеталаштириш бўйича ишлар Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида амалга оширилмоқда (7.04.2014 йилдаги ПФ–4609-сон).
Танланма кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати – бу ерда.
Танланма кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар тегишли анкета бланкасини танлаб олишлари зарур:
- ҳажмларга эга бўлган кичик корхоналар ва микрофирмалар учун – 1-КВ;
- янги ташкил этилганлар учун – 2-КВ;
- ўтган йилда тушумга эга бўлмаганлар учун – 3-КВ.
Тўлдирилган анкеталарни статистика органларига электрон шаклда электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этиш зарур. Танланма кузатув анкеталарини тўлдиришда 2017 йилнинг 1-чораги учун маълумотлардан фойдаланилиши керак.
Кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг статистик кузатув анкетаси 1-КВ, 2-КВ ёки 3-КВ ҳисобот давридан кейинги ойнинг 2-санасидан кечиктирмай тақдим этилади (2017 йилнинг 2 апрелигача), чорак учун бирйўла тўлдирилади.
Маълумот учун телефонлар: 230-88-09, 230-88-29.
Публикации по теме:
- Микрофирмаларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиши бекор қилинади, кичик бизнеснинг бир қисми ўрта корхоналар тоифасига ўтказилади
- Текширинг, ташкилотингиз танланма кузатувга киритилганми?
- Айрим кичик бизнес субъектлари учун штатларни оширишга рухсат берилди
- Давлат кичик ва ўрта бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлайди
- Кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга 6 трлн сўм ва $1,2 млрд йўналтирилади.
- Ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчилари солиқ ҳисоботига аниқлик киритишлари мумкин
Вы можете оставить свой комментарий.
![]() |
Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения. |