Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли затраты на ремонт арендуемого помещения «растянуть» на несколько лет Кто и когда выставляет односторонние ЭСФ на расходы и прочие доходы Как определить место реализации услуг, если они оказаны в электронной форме Как определить дату получения дохода в натуральной форме для исчисления НДФЛ

Миллий стандартлар ихтиёрий асосда қўлланилади

10.10.2022

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида бешта қонун муҳокама қилинди.  

 

Сенатнинг ўттиз учинчи ялпи мажлисида дастлаб сенаторлар янги таҳрирдаги «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунни муҳокама қилдилар.

 

Қонунда давлат стандарти тушунчаси мажбурий бажариш маъносини англатгани боис «миллий стандарт» тушунчасига ўзгартирилди. Ишлаб чиқарувчилар истеъмол бозорлари ёки хорижий бозорларга кириб бориши ҳамда рақобатбардошлилигини ошириб бориши учун миллий стандартлар ихтиёрий асосда қўлланилади.

 

Қонуннинг қабул қилиниши билан 18 мингдан ортиқ стандартлар мажбурий тусдан ихтиёрийликка ўтади. Шу билан бирга халқаро, минтақавий ва хорижий стандартларни қўллаш тартиби жорий этилмоқда. Бунда улар Миллий органнинг қарори билан миллий стандартлар сифатида ўзгаришсиз қабул қилиш орқали қўлланилади.

 

Турли хил идоралар кесимида стандартлаштириш бўйича ишларни алоҳида-алоҳида олиб бориш амалиёти бекор қилинади. Стандартларни экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш, рўйхатга олиш, янгилаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколати стандартлаштириш бўйича Миллий орган – Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Стандартлар институтига берилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Сенаторлар «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонунни муҳокама қилдилар.

 

Унда кўчмас мулкнинг турлари, уларга бўлган ҳуқуқлар ҳамда чекловлар, давлат рўйхатидан ўтказиш кетма-кетлиги, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва рад этиш, келиб чиқадиган низоларни судгача тартибда ҳал қилиш ва бошқа соҳага оид барча муносабатлар ҳуқуқий ечими кўрсатилган.

 

Қонун мавжуд муаммоларни бартараф этибгина қолмасдан, балки фуқаролар ва тадбиркорларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда ишончли ҳимоя қилувчи, муҳими, тўғридан-тўғри таъсир этувчи ҳуқуқий ҳужжатдир. Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Мажлисда «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун муҳокама қилинди.

 

«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунда географик объектларга ном беришда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш белгиланган. Бироқ, амалдаги қонунчиликда аҳолининг фикрини ҳисобга олиш тартиби очиб берилмаган. Шунингдек, аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига Ўзбекистон ва жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тартиби аниқ белгиланмаган.

 

Географик объектларга шахсларнинг номини беришда эса уларни танлашда талаблар мавжуд эмас. Ушбу ҳолатлар географик объектларнинг номлари қайта-қайта ўзгартирилишига сабаб бўлмоқда. Маъқулланган Қонун билан «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуннинг 6 та моддасига ўзгартиришлар киритилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинлангандан кейинги иш вақти ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланаётганида стажга қўшиб ҳисобланади. Бунда ногиронлик пенсияси олаётган фуқаро пенсия ёшига етганда ёки боқувчисини йўқотганда ногиронлик пенсиясини олишни давом эттирса (бошқа пенсия турига ўтмаса) I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинлангандан кейинги иш вақтини қўшиб ногиронлик пенсияси қайта ҳисобланмайди.

 

Қонунга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия тайинланганидан кейинги камида бир йиллик иш стажи ва иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳар икки йилда бир маротаба тайинланган пенсия қайта ҳисобланади ҳамда пенсия миқдорига қўшиб борилади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Сенат мажлисида сенаторлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонунни муҳокама қилдилар.

 

«Гаров тўғрисида»ги Қонунга ва Фуқаролик кодексига мулкий ҳуқуқларни мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартишлар киритилмоқда.

 

Хусусан, «Гаров тўғрисида»ги Қонунда агар гаровга қўювчининг гаров нарсаси ҳисобланувчи мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи мол-мулкнинг жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши оқибатида қонунда белгиланган асосларда ва тартибда бекор бўлса, гаровга қўювчига бошқа мол-мулк берилиши ёки тегишли товон тўланиши белгиланмоқда.

 

Қонун билан киритилган ўзгартишлар асосида мулкдорларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилиниши ва хусусий мулкнинг бут сақланишини таъминлаш учун қўшимча ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.