Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
4 дела для главбуха при «зомбиапокалипсисе» - читать на buxgalter.uz Как получить отсрочку (рассрочку) по ресурсным налогам – читать на buxgalter.uzКак уволить работника в период карантина – читать на buxgalter.uzНе позднее 2 апреля сдайте «статистику»! – читать на buxgalter.uzКогда закончится карантин? – читать на buxgalter.uzКак получить разрешительный стикер – читать на buxgalter.uz Как отчитаться по коммунальным услугам – читать на buxgalter.uz

МИЗ иштирокчиларига кўпроқ имтиёзлар берилади

10.12.2019

Читать на русском языке

 

“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонун 9 декабрь куни  иккинчи ўқишдан ўтди.

 

Қонун лойиҳаси 26 ноябрда Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинган. Ҳужжатни навбатдаги кўриб чиқишга тайёрлаш жараёнида унга қатор тузатишлар киритилди.

 

Тузилмаси қайта кўриб чиқилди. Қонун лойиҳасининг ҳажми ошди ва энди 11 боб ва 44 моддадан иборат.  Асосий тушунчаларга аниқликлар киритилди, МИЗнинг фаолиятини молиялаштириш бўйича ҳар бир йил учун ривожланиш дастурини шакллантириш тўғрисида алоҳида модда киритилди, МИЗ иштирокчиси мақомига эга бўлиш тартиби ва мезонлари алоҳида моддага киритилди, «Навоий» ЭИЗ тўғрисидаги алоҳида модда эса чиқариб ташланди – бунга зарурат йўқ, бу зонанинг ҳеч қандай ноёб хусусиятлари мавжуд эмас.

 

Имтиёзлар қўшилди. Дастлабки матндан келиб чиқиб, МИЗ иштирокчилари ҚҚС тўлашлари лозим эди, бироқ энди уларга имтиёзлар берилади (бутунлай озод қилиниши, пасайтирилган ёки “ноль” даражадаги ставка қўлланилиши – аниқлаштирилмаяпти, таҳр.). Бу ҳали ҳаммаси эмас. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун мўлжалланган олиб кирилган қурилиш материаллари божхона тўловларидан озод қилинади.

 

Ваколатларга тузатишлар киритилди. Дастлаб МИЗни ташкил этиш, унинг фаолият муддатларини ўзгартириш ва муддатидан аввал тугатиш таклифини киритиш ҳуқуқи Вазирлар Маҳкамаси ҳамда маҳаллий ҳокимликларга берилган эди. Бироқ депутатлар фикрларини инобатга олиб, ушбу ваколат мамлакатимиз Президентига ўтди.

 

Қонун лойиҳаси моддама-модда кўриб чиқилганидан сўнг у иккинчи ўқишда қабул қилинди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_