15 октябргача жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини тўлашлари лозим. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси эслатиб ўтди.
“Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 272- ва 287-моддаларига асосан эгалигида солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган жисмоний шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари тўловчилари ҳисобланади.
Ўз вақтида тўланмаган солиқ суммасига ҳар бир кечиктирилган кун учун қонунчиликда белгиланган тартибда пеня ҳисобланиб, қарздорлик Суд тартибида мажбурий ундирувга қаратилади”, – дейилган Қўмитанинг ахборотномасида.