Лойиҳадан бюджет жараёнидаги ўзгаришларни, 2020 йилги макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини 2021-2022 йилларга мўлжалланган йўналишларни билиб олиш ҳамда 2020 йилги Давлат бюджети лойиҳаси, ташаббусли бюджетлаштириш билан танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Фуқаролар учун бюджет» – кенг аудитория эътиборига етказиш учун қулай форматда тақдим этилган, Давлат бюджети тўғрисидаги йиғма маълумот. Уни чоп этиш 2018 йилдан амалга киритилган.
Эълон қилинган лойиҳада 2020 йил учун Давлат бюджети даромадлари 128 460 млрд сўм ёки ЯИМнинг 20%и миқдорида режалаштирилган, бу эса жорий йил якуни бўйича даромадларнинг кутилаётган ижросидан 15 817,1 млрд сўмга кўпроқдир. Кутилаётган тушумларни баҳолашда иқтисодиётнинг реал ўсиши, солиқлар маъмурчилигини такомиллаштириш, алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларининг бекор қилиниши, шунингдек нарх ва валюта курсининг кутилаётган ошиши каби омиллар ҳисобга олинган. Прогнозлаштирилаётган даромадлар тузилмасида билвосита солиқлар салмоғини бирмунча қисқартириш орқали бевосита солиқларни ошириш тенденцияси сақланиб қолади.
Келгуси йилда Давлат бюджети харажатлари 131 104,5 млрд сўм миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда, бу эса 2019 йилда тасдиқланган параметрлардан 23%га кўпдир. Ижтимоий соҳага харажатлар улуши катта қисмни – 66 018 млрд сўмни ташкил этади, уларнинг ярми ёки умумий бюджет харажатларининг 22,9%и таълим соҳасига, 14 842,6 млрд сўм – соғлиқни сақлаш, фан, маданият ва спорт соҳасига, умуман олганда – 3 319,5 млрд сўм, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга – 6 573,7 млрд сўм йўналтирилади, бу ўтган йилдагига қараганда 23% кўпроқдир, 8 трлн сўм фуқароларнинг пенсия таъминоти учун харажатлар доирасида Пенсия жамғармасига субсидиялар тарзида захирага берилади.
2020 йилги консолидациялашган бюджет ЯИИга нисбатан 3 424,9 млрд сўм ёки 0,5% дефицит билан кўрсатилмоқда. Умумий фискал баланс консолидациялашган бюджет ва давлат дастури харажатларини ҳисобга олган ҳолда ташқи қарзлар ҳисобига 17 819,0 млрд сўмни ташкил этади.
Йил бошига давлат қарзи $21,3 млрд (ЯИМга нисбатан 36,0%) миқдорида бўлиши кутилмоқда, шундан ташқи қарзи $15,3 млрд (ЯИМга нисбатан 25,4%)ни ташкил этади. Кредиторлар кесимида хорижий давлатлардан (қолганларига нисбатан Хитой ва Япониядан кўпроқ) олинган қарзлар $6,7 млрд ни, халқаро молия институтларидан $7,7 млрд ни (51%и - ОТБ) ва инвесторлар ҳисобига $1 млрд ни ташкил этади. 2020-2022 йилларда ташқи қарзларни сўндиришга $1 567,4 млн ни йўналтириш режалаштирилмоқда.
2020 йилда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш учун қуйидагиларга литимлар белгиланмоқда:
- давлат номидан ёки Ҳукумат кафолати остида ташқаридан маблағларни жалб этиш бўйича янгидан имзоланган битимлар – $4 млрд;
- давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш учун Ўзбекистон номидан ёки давлат кафолати остидан жалб этиладиган (ўзлаштириладиган), келгуси йилларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сўндириладиган қарзлар – $1,5 млрд.
2019 йилдан ташаббусли бюджетлаштириш дастаклари жорий этилмоқда, бунда туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча маблағларининг камида 10%и жамоатчилик фикри асосида ўтказиладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади. Механизмлар openbudget.uz портали воситасида амалга оширилади. 2019 йил I чорак якунларига кўра жами республика бўйича 4 049 та овоз ва таклифлар билдирилган, уларни молиялаштиришга 28,9 млрд сўм ажратилган. II чоракда ташаббуслар 5 бараварга кўпайган, уларга 48,3 млрд сўм йўналтирилган. Асосийси булар ободонлаштириш ва таълим муассасаларини таъмирлаш ишларидир.
«Фуқаролар учун бюджет. 2020 йилги лойиҳаси» тўлиқ матни билан ҳавола орқали ўтиб танишиш мумкин.