Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: постановка на учет и расчет НДС для постоянных учреждений - читать buxgalter.uzДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: социальный налог и НДФЛ. Как пересчитывать МРОТ - читать на buxgalter.uzСравнительная таблица: какого оператора ЭСФ выбрать - читать на buxgalter.uzПАМЯТКА: как облагаются доходы ИП в 2020 году - читать на buxgalter.uzНалогообложение для превысивших пороговые обороты в 2019 году и школьный общепит для ИП - читать на buxgalter.uzСоциальная сфера: нужно ли уплачивать налог на прибыль - читать на buxgalter.uz

Молия вазирлиги “Фуқаролар учун бюджет”ни тақдим этди

06.12.2018

Читать на русском языке

 

5 декабрь куни Молия вазирлигида ўтказилган брифинг чоғида 2019 йил Давлат бюджети лойиҳаси бўйича “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрининг тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Фуқаролар учун бюджет Давлат бюджети тўғрисида кенг омма учун қулай ва тушунарли тилда кўрсатилган маълумотлар тўпламидир. Унда 2019 йил Давлат бюджетининг асосий параметрлари ва 2020-2021 йиллар учун мўлжаллар, шунингдек одамлар учун қизиқарли бўлган  бошқа ахборот: солиқлар ставкалари миқдорлари ва уларнинг турлари, бу маблағлардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари баён этилган.

 

Нашрни ишлаб чиқишда иқтисодий атамалар минимумидан фойдаланилган, ахборот эса инфографика, таҳлилий материаллар ва мисоллар билан мустаҳкамланган. Якуний қисмида қисқа сўровнома жойлаштирилган, унинг натижалари навбатдаги материалларни тузишда инобатга олинади.

 

Барча қизиқиш бирдирганлар “Фуқаролар учун бюджет” ва нашрнинг тақдимоти билан танишишлари мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрини тузиш ва эълон қилиш, шунингдек ҳозирги вақтда Молия вазирлиги томонидан унинг устида иш олиб борилаётган “Очиқ бюджет” порталини ишга тушириш 22.08.2018 йилдаги ПҚ-3917-сон Президент қарори билан назарда тутилган (шарҳга қаранг).

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_