Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как будут регистрироваться договоры аренды с 1 января Учет движения ТМЦ придется вести в системе ГНК Когда истекает срок возврата излишне уплаченных таможенных платежей Как установить перерывы в течение рабочего дня

Молия вазирлиги МҲХС бўйича ўқитиш ва имтиҳон харажатларини қоплаб беради

14.07.2021

Читать на русском языке

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом”га мувофиқ (26.01.2021 йилдаги 38-сон ВМҚ билан тасдиқланган) халқаро молиявий ҳисобот (DipIFR ACCA) бўйича имтиҳонлар топшириш харажатларини ва бошқаларни қоплаш тартиби Молия вазирлиги томонидан белгиланган, деб хабар беради Молия вазирлиги Ахборот хизмати.

 

Бугунга қадар Молия вазирлиги томонидан ўқув марказлари ва талабгорларга 167 187 166 сўм ажратилди.

 

Бундан МҲХС бўйича ўқитиш харажатларини қопланиши бўйича келиб тушган аризалар бўйича жами 138 180 000  сўм қоплаб берилди.

 

Шунингдек, бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот”, “халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR ACCA)” курслари бўйича дастлабки рўйхатдан ўтиш ҳамда имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатлари қопланишини сўраб мурожаат қилган талабгорларга (педагог кадрлар, талабалар ва давлат органи ходимлари) жами 29 007 166 сўм қоплаб берилди.

 

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қопланиши муносабати билан сиз Молия вазирлигининг info@mf.uz электрон почта манзилига ариза билан мурожаат этишингиз мумкин.

 

Шунингдек, МҲХС бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Молия вазирлиги томонидан “Норма” Профессионал ривожланиш маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинган ifrs.academy онлайн-платформасида “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” ўқув курси ишга туширилди.