Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как решить проблему «фантомного директора» в ЭДО – читать на buxgalter.uz Как составить Расчет НДФЛ и соцналога, если применяли более двух ставок соцналога – читать на buxgalter.uzКак оформить ЭСФ, если комитент – нерезидент – читать на buxgalter.uzКакие налоговые задолженности будут признаны безнадежными – читать на buxgalter.uzЛьгота для высококвалифицированного гендиректора – читать на buxgalter.uzКакие пени и штрафы ждут декларантов – читать на buxgalter.uzПочему за «уточненку» наказывают аудиторов – читать на buxgalter.uzКому не нужно представлять справку об авансовых платежах на III квартал – читать на buxgalter.uz

Монополист корхоналар сонини камайтириш режалаштирилмоқда

12.12.2019

Читать на русском языке

Амалдаги «Рақобат тўғрисида» ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунлар битта «Рақобатни ҳимоялаш тўғрисида»ги қонунга бирлаштирилади.

          

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакиллари рақобат муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини ошириш учун қандай ишлар қилинаётганлиги ҳақида сўзлаб бердилар.

 

Ўзбекистонда мамлакат иқтисодиётида давлат иштирокини қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маълумотларига кўра охирги 3 йил мобайнида амалда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг сони деярли 25%га кўпайди, иқтисодиётнинг барча тармоқлари томонидан яратилган ялпи қўшилган қиймат ЯИМ умумий ҳажмининг 88,8%ини ташкил этди ва 5,1%га ўсди.

 

Қўрилаётган чоралар натижасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари (алкоголсиз ичимликлар, шарбатлар, нон, нон маҳсулотлари, гўшт-сут маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари ва бошқалар) бозорларида ҳамда айрим ноозиқ-овқат товарлари (мебель, гиламлар ва гилам маҳсулотлари, тўқимачилик буюмлари ва бошқалар) бозорларида юқори даражада соғлом рақобат ривожланишга эришилди. Қурилиш материаллари, кабел-ўтказгич материаллари, пул ўтказмалари хизматлари бозорларида фаолият кўрсатаётган йирик корхоналар монополияси бартараф этилди.

 

Натижада, охирги 5 йил ичида монополист-корхоналарнинг сони икки баравардан кўпга қисқарди. Шу билан бирга, мамлакат иқтисодиётидаги рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган қуйидаги тизимли муаммолар ҳал этилмаган:

  • иқтисодиётда давлат иштирокининг кўплиги;
  • нархларни керагидан ортиқча тартибга солиниши;
  • имтиёзлар ва преференциялар тизимини самарасизлиги;
  • бизнес субъектлари фаолиятини тартиблаштириш даражасини юқорилиги, соҳа бошқарув идораларининг рақобатни ривожлантиришдан манфаатдор эмаслиги;
  • табиий монополия ҳолатини суиистеъмол қилиш;
  • рақобатга қарши ҳолатлар билан курашишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллашмаганлиги.

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари Фаррух Қорабоевнинг сўзларига қараганда, маҳаллий давлат органлари, соҳа идоралари ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда, рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ҳар куни янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинади, бизнес юритиш қоидалари ўзгаради. Бу эса инвестициялаш бўйича қарор қабул қилишда салбий омил бўлмоқда.

 

Бизнес субъектларига юқори бошқарув юкламаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонининг юқори эканлигида намоён бўлмоқда, яъни тахминан 16 мингта, улардан 35%и бизнес юритишга бевосита таъсир кўрсатади. Бугунги кунда тахминан 45,8 мингта турли техник регламентлар, стандартлар, санитария нормалари амал қилади, улар қонун ҳужжатлари ҳисобланмаса-да, турли соҳа идораларининг талаблари кўринишида тақдим этилади.

 

Амалдаги «Рақобат тўғрисида» ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунлар эскирди, бундан ташқари бир талай қонуности ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд. Янги қонун лойиҳасида табиий монополиялар тушунчасига аниқлик киритилган. Масалан, умуман олганда, темир йўл транспорти табиий монополия бўла олмайди, фақат йўлларгина ушбу тушунчага киритилиши лозим. Мазкур ҳолатда мамлакатда йўллардан фойдаланганлик учун ижара тўловини тўлайдиган бошқа компаниялар пайдо бўлиши мумкин. Бундай тартиб-таомил авиаташувлар ва ҳаво транспортида ҳам қўлланилади, уларда ислоҳотлар бошлаб юборилган. 

 

– Кўпгина вазирлиги ва идоралар, айримларидан ташқари, ҳатто Иқтисодиёт вазирлиги ҳам рақобатни ривожлантириш вазифасини илгари сурмаяпти, – деб таъкидлади Монополияга қарши курашиш қўмитасининг биринчи ўринбосари Бобир Каримов.

 

Масалан, полиэтилен гранулалар ишлаб чиқаришда монополист ҳисобланган Шўртан нефть-кимё мажмуаси полиэтилен гранулалардан пластмасса қувурлар ишлаб чиқариш цехини очди. Уларни паст нархларда олиб, табиийки, энг паст нархларда сотмоқда. Бунга яна бир мисол – «Uzonline» чакана хизматларини тақдим этадиган «Ўзтелеком» миллий интернет-провайдери.

 

Вазирликлар ва идоралар томонидан ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари (ДУК) рақобатга зид ҳолатларга ёрқин мисол бўлади. Улар чекланган ресурслардан фойдаланиш, шунингдек паст нархлар бўйича давлат харидларини амалга ошириш имкониятига эгалар, бу эса бозорларда тенг бўлмаган шароитларни юзага келтиради. Монополияга қарши курашиш қўмитаси 5 йил ичида давлат унитар корхоналари сонини 60%га камайтиришни режалаштирмоқда.

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 2019 йилнинг 10 ойи мобайнида 3,6 мингта рақобатга қаршилик кўрсатиш ҳолати аниқланди. Улардан 72%ини давлат органлари ва давлат иштирокидаги корхоналар содир этган. Имтиёзларнинг рақобат даражасига таъсири таҳлилидан маълум бўлишича, 25 минг хўжалик юритувчи субъектга 88,8 трлн сўм миқдорида имтиёз ва преференциялар тақдим этилган. Бу корхоналар умумий сонининг 8%ини ташкил этади. Бобир Каримовнинг ҳисоблашича, индивидуал имтиёзларни бекор қилган ҳолда, айрим корхоналарга давлат мақсадли кўмагини тақдим этиш бўйича жаҳон амалиётини қўллаш керак. Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан баҳоланган 245 та қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг 80%ида рақобатга зид нормалар мавжудлиги аниқланди.

 

182 та тендер савдоларини ўтказишда иштирок этиш жараёнида ва 5 мингта давлат харидлари таҳлил қилиниши натижасида қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишининг 1 255 та ҳолати бартараф этилди.

 

Охирги 5 йил мобайнида рақобатни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • бозорларнинг шаффофлигини таъминлаш ва уларга кириш учун тенг шароитларни яратиш;
  • монополист-корхоналар сонини 25%гача камайтириш, шунингдек давлатнинг банк секторидаги иштирокини 50%гача қисқартириш.
  • тарифни шакллантиришни юқори самарали усулларини жорий этиш орқали нархларни давлат томонидан оқилона тартибга солиш тизимини яратиш;
  • табиий монополия соҳаларини рақобат муносабатларига ўтишини қийинлаштираётган тўсиқларни бартараф этиш;
  • рақобатни олдиндан ҳимоя қилиш дастакларини жорий этиш;
  • ҳалол рақобатни рағбатлантириш, «картел» келишувлари ва битимларини олдини олиш бўйича чораларни кучайтириш;
  • рақамли иқтисодиётни монополияга қарши тартибга солишнинг самарали дактакларини жорий этиш;
  • тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий буйруқбозликларни, ортиқча харажатларни камайтириш, иқтисодиётда давлат иштироки даражасини қисқартириш ва давлат кўмагини тартиблаштириш;
  • 2024 йилгача давлат харидлари иштирокчиларининг сонини 30% кўпайтириш.

 

Лола Абдуазимова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_